• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан табрик йўллади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади, деб хабар беради ЎзА.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қадрли ватандошлар! Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари!

    Аввало, сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Маҳалла тизими ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва самимий тилакларимни билдираман.

    Мамлакатимизда илк бор нишонланаётган ушбу байрам яшариш ва янгиланиш, меҳр-оқибат айёми – Наврўз тантаналари давом этаётган мана шундай шукуҳли кунда ўтказилаётганида ўзига хос рамзий маъно бор.

    Маҳалла – асрлар оша миллий урф-одат ва анъаналаримизни безавол сақлаб, халқимиз учун эзгулик ва тарбия бешиги, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик маскани бўлиб келмоқда.

    Биз маҳалла деганда, дунёда камдан-кам учрайдиган, инсонни жамият билан уйғун бўлиб яшашга ўргатиб, бағрикенглик руҳида тарбиялайдиган, халқ билан давлат ўртасидаги ишончли кўприк вазифасини бажарадиган ноёб тузилмани тушунамиз.

    Айни пайтда, юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ўз ҳаётини, қувонч-у ташвишларини маҳалладан айри ҳолда тасаввур эта олмайди.

    Шу боис, биз кейинги тўрт йилда маҳалла институтига миллий давлатчилигимизнинг асосий қуйи бўғини сифатида қараб, унинг жамият бошқарувидаги ўрни ва ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотларни амалга ошираётганимиздан барчангиз яхши хабардорсиз.

    Бу даврда соҳа ривожига доир 50 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани, ҳар бир ҳудудда Обод ва хавфсиз маҳалла тамойилига асосланган янги тизим жорий этилганини алоҳида қайд этиш лозим.

    Юртимизда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, муҳтарам нуронийларимизнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, фуқаролар йиғинларининг жамиятдаги мавқейи ва таъсирини кучайтиришга кўмаклашиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.

    Фуқаролар йиғинлари раисларининг ҳуқуқ-тартибот, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари лавозими жорий қилинди. Соҳа ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш мақсадида уларнинг ойлик маошлари 3 бараварга оширилди, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идоралари фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари учун «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони таъсис этилди.

    Фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 1163 та маҳалла идораси янгидан қурилди, 3612 таси реконструкция қилинди ва таъмирланди. 110 та туман ва шаҳарда «Маҳалла маркази» мажмуалари барпо этилди, 4319 та маҳалла биноларида кутубхоналар ташкил қилинди.

    Соҳа ходимларининг жамиятимизда маънавий муҳит барқарорлигини, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматларини эл-юртимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.

    Айниқса, маҳалла фаолларининг пандемия даврида кўрсатган чинакам жонбозликлари, хусусан, синовли кунларда одамлар ҳолидан хабар олиш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатиш, аҳоли бандлигини таъминлаш сингари ғоят муҳим ва долзарб масалаларда давлатимизга мустаҳкам таянч бўлиб майдонга чиққанини миннатдорлик билан таъкидлаймиз.

    Жумладан, бу даврда маҳалла фаоллари томонидан 700 мингга яқин фуқаронинг бандлигини таъминлаш, 60 мингдан зиёд юртдошларимизни тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка жалб этиш, имконияти чекланган 754 мингдан зиёд оилаларнинг томорқаларидан самарали фойдаланишга амалий ёрдам кўрсатилганини алоҳида эътироф этиш зарур.

    Маҳаллаларда ҳашар йўли билан 164 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонлари таъмирланиб, 1000 га яқин камбағал оилаларга уй-жойлар қуриб берилгани, 10 минг километрга яқин ички йўллар ва 644 та кўприк таъмирлангани, 339 та кўприк янгидан қурилгани, қарийб 2 минг километр узунликда ичимлик суви тортилгани ва 1300 га яқин насослар ўрнатилганида сизларнинг катта ҳиссангиз бор.

    Жамиятда соғлом маънавий муҳит асосларини мустаҳкамлаш мақсадида ўтган йили маҳалла фаоллари кўмагида ажралиш ёқасига келиб қолган 21 мингга яқин оила яраштирилгани, 16 мингдан зиёд оиланинг нотинчлигига барҳам берилгани, 5 мингга яқин маҳаллада жиноят содир этилишига йўл қўйилмагани, намунали маҳаллалар сони 1704 тага етгани албатта таҳсинга лойиқдир.

    Азиз дўстлар!

    Бугунги кескин ва шиддатли глобаллашув даврида юртимизда ўзаро аҳиллик ва тотувлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлашда маҳаллаларнинг ўрни ва нуфузи тобора ортиб бормоқда.

    Айни пайтда ушбу тизимнинг нуфузи ва фаолияти самарасини кучайтириш, уни фуқаролар ўз фикри ва дардини, таклиф-тавсияларини эркин айтадиган, муаммосига ечим топадиган чинакам халқчил идорага айлантириш ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этмоқда.

    Халқимизда бир болага етти маҳалла ота-она, деган гап бежиз айтилмаган. Фарзандларимизнинг маънавий баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши, ёш оилаларнинг мустаҳкам оёққа туриб олишида ушбу тузилманинг ролини яна-да ошириш, ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий тамойили асосида бошланган эзгу ишларимизни изчил давом эттириш бугунги кун талабидир.

    Маҳалла раиси фаол ислоҳотчи сифатида, аввало, замон билан ҳамқадам бўлиши, ўз билим ва малакасини доимий ошириб бориш ҳақида ўйлаши, «Обод маҳалла», «Обод кўча», «Обод хонадон» мезонларини ҳаётга татбиқ этиш, турли ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларни тадбиркорлик марказларига айлантириш чораларини кўриши даркор.

    Халқимизни ҳаётдан рози қилишдек улуғвор мақсадга эришиш йўлида биз ислоҳотларни маҳаллабай асосда амалга ошириш, барча қишлоқ ва маҳаллаларимизни жадал ривожлантиришга биринчи даражали эътибор қаратмоқдамиз.

    Айни вақтда аҳолининг эҳтиёжманд қатлами билан манзилли иш олиб бориш, «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилган юртдошларимиз муаммоларини хонадонбай ҳал этишда, ҳеч шубҳасиз, маҳалла органлари муҳим ўрин тутади.

    Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари деган муҳим тамойилни амалга оширишда биз аввало маҳалла тизимига, маҳалла фаоллари ва фидойиларининг улкан салоҳиятига таянамиз.

    Биз маҳалла институтини ҳар томонлама ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

    Шу борада бир фикрни таъкидлаб айтмоқчиман:

    Маҳалла обод бўлса – юрт обод бўлади. Маҳаллада ўзгариш бўлса, бутун жамият ўзгаради.

    Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари!

    Муҳтарам фахрийларимиз!

    Халқ ишончини оқлаш, унга муносиб бўлиш – дунёдаги энг улуғ бахтдир. Шундай бахт, шундай шараф ҳаммангизга насиб этсин!

    Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор муборакбод этар эканман, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга файз-у барака, масъулиятли ва серқирра фаолиятингизда янги ютуқ ва омадлар тилайман.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февралида Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларга самарали ечим топиш, тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш йўлида барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун Маҳалла ва оила масалалари вазирлигини ташкил этиш таклифини билдирганди. Шу йилдан бошлаб Ўзбекистонда 22 март куни Маҳалла тизими ходимлари куни сифатида нишонланиб келмоқда.

    22.03.2021, 12:33   Изоҳ (0)   34395
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Урганчда ИИБ яримяланғоч ҳолда сумалак пиширган аёл-қизларга боғлиқ ҳолатни ўрганишни бошлади

    22.03.2021, 12:17

    Чирчиқлик 7 ёшли Ҳусанжонга Президент дастхати туширилган биргаликдаги сурати топширилди

    22.03.2021, 12:02

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 107 кишида коронавирус аниқланди

    22.03.2021, 11:31

    Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 88 ёшида вафот этди

    22.03.2021, 11:00

    Фото: 20 йиллар аввалги Саида Мирзиёева

    22.03.2021, 10:21

    Сергелида чиқиндиларни саралаган ҳолда тўпловчи пункт очилди

    22.03.2021, 09:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Систит — бу уят эмас!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Байден ўрнига ҳужжатларга кимлар имзо қўйгани маълум бўлди

    Дунё | 2 июн, 19:10

    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

    Реклама | 2 июн, 18:00

    Оҳак, бўр, бўёқ каби нарсаларни ейиш одати қандай касалликдан далолат беради?

    Аёллар саҳифаси | 2 июн, 18:57

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 2 июн, 18:53

    Тарифлар эркинлаштирилиши сабаб ойига 10 минг кВт/соат электр токи ишлатадиган хонадонлар сони камайди — тадқиқот

    Ўзбекистон | 2 июн, 18:47

    Энергия ўғирлиги: бир ойда давлатга қарийб 95 млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 2 июн, 18:39

    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

    Реклама | 2 июн, 16:30

    Ҳар бир аёлнинг ёзги гардеробидан ўрин олиши шарт бўлган кийимлар

    Лайфстайл | 2 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.