Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram’даги каналига йигирма йиллар олдин тушган расмини жойлаб, барчани байрам билан табриклади.
«Бу сурат олинганига йигирма йилча бўлди. Мен унда 19 ёшларда эдим – юраги қувонч ва орзу-умидларга тўла ёшгина қизалоқ...
Бугун осмонга назар ташлаб, Тошкентимиз узра сузиб кетаётган паға-паға оппоқ булутларга кўзим тушди. Кўнглимдан яна ўша болаларча завқ-у шавқ, чексиз қувонч туйғуси кечди.
Сизнинг ҳам қалбингиз доим севинчга тўла бўлсин. Баҳорий гуллар ҳаётингизга фақат ёрқин ранглар олиб кирсин. Хонадонингизда ҳаловат, тинчлик-хотиржамлик ҳукм сурсин.
Байрам муборак, азизларим!» — деб ёзади Саида Мирзиёева
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Саида Мирзиёева пианино чалаётган қизи Саодатнинг фотоси ва ўғли Миромон чизган «Троя» суратини эълон қилганди.
Изоҳ (0)