Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда электромобиллар учун автотранспорт йиғимини тўлашни бекор қилиш таклиф этилмоқда, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz». Бу ҳақда Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида қайд этилган.

Фото: «Gazeta.uz»

Фото: «Gazeta.uz»

Айни пайтда автомобилларни сотиб олганлик ёки Ўзбекистонга вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим автомобиль эгалари томонидан уни Ички ишлар вазирлигида рўйхатдан ўтказишда тўланади. Янги (фойдаланишда бўлмаган) автотранспорт воситалари бўйича (бундан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари мустасно) йиғим миқдори харид қилиш нархининг 3 фоизини ташкил этади.

Ушбу йиғимни бекор қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 декабрдаги қарорида кўзда тутилганди.

Амалдаги Солиқ кодексига кўра, автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан болалар уйлари, барча гуруҳлардаги ногиронлиги бўлган шахслар (жами 8 тоифа) озод қилинган. Қонун лойиҳаси билан ушбу рўйхатга электромобилларни сотиб олувчи ва Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб киришни амалга оширувчи шахсларни киритиш таклиф этилмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2020 йилда 2,9 миллион доллар сарфланиб, хориждан 131 та электромобил импорт қилинган. Таққослаш учун, 2019 йилда бу кўрсаткич 39, 2018 йилда эса 13 тани ташкил қилган.

Айни пайтда Ўзбекистонда электромобиллар импорти бож ва акциз солиғидан озод қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Томас Мюллер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашига ишора қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?
Дунё
«Биз Россия билан урушни хоҳламаймиз, айниқса учинчи жаҳон урушини» — Блинкен