• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда эсган кучли шамол қамашиликлар иссиқхонасини вайрон қилди (фото)

    Қашқадарёда эсган кучли шамол Қамаши туманидаги иссиқхоналарни вайрон қилди. Бу ҳақда «Дарё»га шикоят қилган Отамурод Йўлдошев 11 сотих ер майдондаги иссиқхонаси шамол сабаб яроқсиз ҳолга келиб қолганини, масъуллар эса унинг мурожаатига эътибор ҳам бермаётганини маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    «‘Агробанкънинг Қамаши туман филиалидан иссиқхонанинг бир сотихи учун 7 миллион сўмдан 11 сотих ер майдони учун 77 миллион сўм кредит олганман. Таъминотчи корхона томонидан қуриб берилган иссиқхонамни бир неча маротаба ўзим таъмирлатгандим. 2021 йил 19 март куни эсган кучли шамол иссиқхонамни вайрон қилди. Экилган экинимга ҳам куйиб ўтирибман», — дейди Отамурод Йўлдошев.

    Отамурод Йўлдошев.

    Отамурод Йўлдошев.
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мурожаатчининг маълумот беришича, яроқсиз ҳолга келган 11 сотихли иссиқхонанинг 4 сотихи ўғли Қамариддин Бердимуродов номига, қолган 7 сотихи эса турмуш ўртоғи Замира Қурбонмуродова ҳамда ўзининг номига расмийлаштирилган кредит эвазига барпо этилган.

    Фото: «Дарё»

    «Таъминотчи ташкилот раҳбари Худойқул Тиркашев томонидан қуриб фойдаланишга топширилган иссиқхонамни ўша пайтнинг ўзида — 2020 йил куз ойида қайта таъмирлатгандим. Камчилиги кўп эди. Бу ҳам етмаганидек, энди шамолда қулаб тушди. Целлофанлари эса йиртилиб, чидамсиз целлофан эканини исботлади. Таъминотчига бу ҳақда айтсам, эътибор ҳам бермаяпти. Мен икки маротаба экилган экинимга куйиб, қилган харажатларимни ҳам қоплатолмай ўтирибман. Энди эса учинчи маротаба эккан экиним қулаб тушган иссиқхона темирлари тагида қолиб, барбод бўлди», — дейди мурожаатчи фуқаро.

    Қамариддин Бердимуродов.

    Қамариддин Бердимуродов.
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Отамурод Йўлдошевнинг ҳисоб-китобига кўра, у 77 миллион сўмлик кредити ва унинг ўз вақтида тўлаб борилаётган фоизларидан ташқари яна 33 миллион сўмлик харажатига ҳам куйиб қолган.

    Фото: «Дарё»

    «Бу ерда фақат мен эмас, менга ўхшаган фуқаролар 80 нафар. Ҳаммаси кредит пулига, тўлаётган фоизига, шунингдек, экин экиш учун қилинган харажатига куйиб қолмоқда. Бу ҳақда мурожаат қилмаган ташкилотимиз, раҳбаримиз қолмади. Ҳеч ким бизга ёрдам бермаяпти», — дейди Отамурод Йўлдошев.

    Фото: «Дарё»

    Отамурод Йўлдошевнинг қўшимча қилишича, у иссиқхона қурилаётган пайтда банк бошлиғи ва таъминотчи корхона масъулига иссиқхона қўл учида қурилаётганини, кучли шамол бўлса, қулаб тушиши мумкинлигини айтган. Банк раҳбарияти эса фуқарога таъминотчининг қурувчилари ишига халал бермаслиги лозимлигини айтиб, танбеҳ ҳам берган.

    Фото: «Дарё»

    «Мен шу иссиқхона қурилаётган пайтда қурувчиларга ва банк бошлиғига иш қўл учида бўлаётганини, кучли шамол бўлса, иссиқхона қулаб тушиши мумкинлигини айтиб, ишни пишиқ қилишларини сўрагандим. Банк бошлиғи эса менга қурувчилар ишига халал бермаслигимни айтиб, танбеҳ ҳам берганди. Бугунги кунга келиб мана бунақа аҳволга тушиб ўтирибмиз», — дейди иссиқхонаси қулаб тушган фуқаро.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Отамурод Йўлдошевнинг ўғли Қамариддин Бердимуродов номига расмийлаштирилган кредитга иссиқхона қурган таъминотчи корхона масъули Бобур Қодиров билан боғланиб, мурожаатчилар шикоятига изоҳ сўради. Масъул эса оддий қурувчи эканлигини таъкидлаб, раҳбарлари билан гаплашишини ва тез орада маълумот беришини маълум қилди.

    Мавзуга доир: Қаршида кучли шамол эсиб, шаҳар кўчаларига қум ёғилди (фото)

    22.03.2021, 07:14   Изоҳ (0)   36057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада Ўзбекистон—Қирғизистон бизнес форуми бўлиб ўтди

    22.03.2021, 06:42

    Қашқадарёда мактаб ўқувчисининг синфхонада қилган номаъқул иши учун прокуратурада ишловчи отаси жаримага тортилгани маълум қилинди. Аммо жарима миқдори очиқланмага...

    22.03.2021, 06:10

    Қашқадарёда ҳарбий хизматчиларга 30 хонадонли янги уй калитлари топширилди

    21.03.2021, 23:53

    Бухорода ҳам жамоат транспортида ниқобсиз юриш тақиқланди

    21.03.2021, 22:24

    Ўзбекистонда қасддан одам ўлдириб, яширинган шахс Қирғизистонда ушланди

    21.03.2021, 21:57

    Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғида Hampton by Hilton меҳмонхонаси қурилади

    21.03.2021, 20:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.