• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада Ўзбекистон—Қирғизистон бизнес форуми бўлиб ўтди

    Қирғизистоннинг Норин вилояти делегацияси Наврўз байрами арафасида Фарғона вилоятида бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, Фарғона вилояти ҳокимлигининг «Қабуллар уйи»да вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Норин вилояти губернатори Собирқул Ашимбаев бошчилигида делегацияларнинг кенгайтирилган учрашуви ўтказилган. Учрашувда логистика, қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм, қурилиш, савдо-сотиқ соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш, ўзаро савдо айланмасини сезиларли ошириш, шунингдек, ижтимоий соҳада алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

    Учрашувдан сўнг «Қабуллар уйи» ҳудудида икки вилоят раҳбарлари иштирокида қирғиз ўтови ўрнатилган. Ўтовда меҳмонлар делегацияси сафида ташриф буюрган таниқли санъаткор Аскат Мусабеков қирғиз халқ қўшиқларини ижро этган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шундан сўнг Норин вилояти делегацияси Фарғона, Тошлоқ, Қува, Олтиариқ ва Риштон туманлари ҳамда Марғилон ва Қувасой шаҳарларида янги саноат корхоналари, миллий ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги тармоқларида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишган.

    Қайд этилишича, «Баҳодир Лоғон» кластери ҳамда Норин вилоятининг Атбаши тумани ўртасида ушбу туман ҳудудида картошка етиштириш ҳамда чорвачиликни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган. Атбашида етиштириладиган картошкани Ўзбекистонга экспорт қилиш кўзда тутилган. Ҳамкорлик доирасида кластер томонидан Атбаши тумани аҳолиси ҳамда фермерлар шартнома асосида техника, минерал ўғит, уруғлик картошка, маош билан таъминланади. Ушбу келишув асосида Норин вилоятига «Баҳодир Лоғон» кластерига қарашли ўнта трактор жўнатилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ташрифнинг иккинчи кунида Фарғона шаҳрида Фарғона ва Норин вилоятлари ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтган.

    Бизнес-форум давомида Марғилон ва Норин шаҳарлари, Қувасой шаҳри ва Ак-талаа тумани, Тошлоқ ва Жумгал, Қува ва Норин, Олтиариқ ва Қочкор туманлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамда инвестицион соҳаларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан меморандум имзоланган. «Баҳодир Лоғон» кластери ҳамда Атбаши туманлари ўртасида эса қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни кўзда тутган шартнома тузилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, айни пайтда вилоятда Қирғизистон сармояси иштирокида 30 та қўшма корхона фаолияти йўлга қўйилган. 2020 йилда Фарғона вилояти ва Қирғизистон ўртасида импорт-экспорт ҳажми қарийб 160 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Ҳозирда вилоятда қирғизистонлик тадбиркорлар томонидан текстиль, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишида 36,6 миллион доллар қийматидаги 6 та янги лойиҳа амалга оширилмоқда.

    Мавзуга доир: 

    • Фарғонада Наврўз байрами арафасида 30 нафар эҳтиёжманд боланинг хатна тўйи ўтказилди
    • Фарғонада 30 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи маданият маркази фойдаланишга топширилди

    22.03.2021, 06:42   Изоҳ (0)   22457
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда мактаб ўқувчисининг синфхонада қилган номаъқул иши учун прокуратурада ишловчи отаси жаримага тортилгани маълум қилинди. Аммо жарима миқдори очиқланмага...

    22.03.2021, 06:10

    Қашқадарёда ҳарбий хизматчиларга 30 хонадонли янги уй калитлари топширилди

    21.03.2021, 23:53

    Бухорода ҳам жамоат транспортида ниқобсиз юриш тақиқланди

    21.03.2021, 22:24

    Ўзбекистонда қасддан одам ўлдириб, яширинган шахс Қирғизистонда ушланди

    21.03.2021, 21:57

    Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғида Hampton by Hilton меҳмонхонаси қурилади

    21.03.2021, 20:14

    Фото: Ёмғирдан сўнг сувга тўлган Самарқанд кўчалари

    21.03.2021, 18:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.