Наврўз байрами арафасида Андижон—Хонобод шаҳарлари ўртасида йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилган эди. Андижон вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, 19 март куни соат 9:00 да поезд Андижон вокзалидан йўлга чиқди.
Қайд этилишича, ушбу поездда биринчи йўловчи сифатида вилоят ҳокимлиги вакиллари, нуронийлари, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.
«Тоштемир йўллойиҳа» масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, жараёнда 520 минг куб метр тупроқ ишлари бажарилиб, 45 та сунъий иншоот (1 та темир йўл кўприги) қурилди. Мавжуд 53,2 километр темир йўллар таъмирланиб, 10,2 километр масофага янги пўлат излар ётқизилиб, 7 та автомобиль ва темир йўл кесишмаси бунёд этилди.
Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Хонобод темир йўл вокзали 50 ўринли бўлиб, бир суткада 500 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Ушбу янги вокзалнинг қурилиши билан 20 нафарга яқин янги иш ўрни яратилди.
Изоҳ (0)