• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада тиббиёт ходимининг беморга электрошокер қўллагани акс этган видео тарқалди. Мутасаддилар ҳолатга изоҳ берди

    Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят наркология диспансери ходимининг муассасада даволанаётган беморга электрошокер билан таъсир ўтказаётгани акс этган видео тарқалди. «Дарё» мухбири мазкур видео тафсилотларини ўрганиш мақсадида масъуллар билан боғланди.

    «Ижтимой тармоқларда диспансеримиз билан боғлиқ видеолавҳалар тарқалди. Аввало, шуни айтиб қўймоқчимизки, айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Суриштирув якунлари бўйича ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилиб, албатта, ҳуқуқий баҳо берилади», — деди вилоят наркология диспансери бош шифокори Бобир Ибрагимов.

    Бош шифокорнинг айтишича, 2021 йил 13 март куни диспансерга маст ҳолдаги фуқаро олиб келинган.

    «Ушбу фуқаро тиббиёт ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, турли тажовузкор ҳаракатлар қилганлиги сабабли навбатчи фельдшер ёнида бўлган ‘фонарик’ билан уни тинчлантиришга ҳаракат қилган. Ушбу ҳолат видеотасвирга тушиб қолиб, ижтимоий тармоқларда бироз нотўғри талқин қилинмоқда. Видеолавҳадаги жабрланувчи шахсга нисбатан суд тиббиёт экспертизаси ўтказилди. Ушбу экспертиза хулосасига асосан фуқарода ҳеч қандай тан жароҳати аломатлари аниқланмади. Ушбу фуқаро томонидан шикоят ва эътирозлар бўлмади», — дейди Бобир Ибрагимов.

    «Дарё» мухбирининг аниқлик киритишича, Фарғона шаҳар прокуратураси ҳам вилоят наркология диспансери билан боғлиқ видеолавҳалар юзасидан ўрганиш олиб борган.

    Прокуратуранинг аниқлашича, 2021 йил 13 март куни соат 20:00 да Марғилон шаҳар ИИБ ХПБ профилактика инспектори Д.К. томонидан Қўштепа туманида яшовчи М.А. Марғилон шаҳрида жойлашган «Қишлоқ қурилиш банк» олдида ўта маст ҳолатда юрганлиги сабабли жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида вилоят наркология диспансерига олиб борилган. Диспансер навбатчи шифокори М.Қ. томонидан ҳужжатлар асосида М.А. ҳушёрлантириш учун қабул қилинган. Шу куни, тахминан, соат 22:30 да вилоят наркология диспансерида фельдшер вазифасида ишловчи Т.Ш. ёнида бўлган электрошокер мосламаси билан маст ҳолатда бўлган фуқаро М.А.га таъсир ўтказишга уринган.

    Бу вақтда Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ профилактика инспектори Б.Х. томонидан Фарғона шаҳар Қувасой кўчасида жойлашган «Карвонсарой» ошхонаси олдида маст ҳолатда юрган Т.М. вилоят наркология диспансерига олиб келинган. У билан бирга келган шахс томонидан юқоридаги ҳолат видеотасвирга олиниб, Telegram ҳамда YouTube’да тарқатилган.

    Қайд этилишича, 2021 йил 14 март куни видео юзасидан ҳодиса жойи кўздан кечирилган ва 1 дона қора рангли электрошокер ашёвий далил тариқасида олинган.

    «Терговга қадар текшириш давомида фуқаро М.А. ҳақиқатдан ҳам 2021 йил 13 март куни соат 20:00 да Марғилон шаҳрида жойлашган ‘ Қишлоқ қурилиш банк’ олдида ўта маст ҳолатда юрганлиги сабабли ИИБ ходимлари томонидан вилоят наркология диспансерига олиб борилганлигини, тахминан, соат 22:30 да фельдшер вазифасида ишловчи Ш.Т. электрошокер мосламаси билан унинг бўйин қисмига таъсир ўтказмоқчи бўлганлигини, лекин унга электрошокер мосламаси тегмагани, ИИБ ходимлари ва шифокорлар томонидан қийноққа солинмаганлиги ёки тан жароҳати етказилмаганлигини, ҳеч кимдан даъвоси йўқлигини билдирган.

    Ҳолат бўйича фуқаро М.А.га судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Шунингдек, вилоят наркология диспансерининг навбатчи шифокори М.Қ. ҳамда фельдшер Ш.Т.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига хизмат текшируви тайинланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади Фарғона шаҳар прокуратураси баёнотида.

    Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳам ушбу вазиятга муносабат билдирди.

    «Дастлабаки ўрганиш давомида аниқланишича, 2021 йил 13 март куни Т.Ш. исмли фельдшер навбатчилиги вақтида ҳудудий профилактика инспектори томонидан маст ҳолда бўлган фуқаро диспансерга олиб келинган. Фуқаро тиббий ходимлар ҳамда профилактика инспекторининг қонуний талабларини бажармасдан, ўзини ўта тажовузкор тутиб, тиббий ходимларга ташланган ҳамда диспансернинг моддий бойликларига қўпол муносабатда бўлган, эшик, стол, стул ва каравотни тепиб, синдиришга уринган. Ўз навбатида фельдшер фуқарони тинчлантириш мақсадида олдида бўлган фонарни ‘электрошокер’ тариқасида ишлатган ва маст ҳолдаги фуқарони шу тариқа тинчлантирмоқчи бўлган.

    2021 йил 15 март куни ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, фуқаронинг баданида электрошокердан олинган ҳеч қандай тан жароҳати аниқланмаган.

    Бундан ташқари, Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан тайинланган техник экспертизада фельдшерга тегишли бўлган фонар умуман электрошокер вазифасини бажара олмаслиги ҳамда мазкур мослама билан фуқарога тан жароҳати етказишнинг имкони йўқлиги ўз тасдиғини топган.

    Ўтказилаётган текширув якуни бўйича касб этикаси ва деонтологиясига риоя қилмагани учун фельдшерга қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилишини маълум қиламиз», — дейилади вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан берилган маълумотда.

    Мазкур воқеага муносабат билдирган вилоят ИИБ воқеа жойида бўлиб, ҳолатни кузатиб турган ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилишини билдирган.

    «Мазкур видеони шарҳлаган шахс тиббиёт ходими электрошокер билан фуқарони бир неча марта уриб, ваҳшийларча муносабатда бўлаётганлигини, аммо ўша ерда турган ИИБ ходими ҳолатга эътибор қаратмаётганлигини билдирган.

    Фарғона вилоят ИИБ томонидан ўтказилган текширувга кўра, фуқаро кийимидаги шахс ИИО ходими эмас, балки наркология диспансерида қоровул бўлиб ишловчи С.Э. эканлиги аниқланган. Тиббиёт ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вилоят ИИБ томонидан юқоридаги ҳолатга ИИО ходимининг алоқадорлиги юзасидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади», — дейилади вилоят ИИБнинг расмий муносабатида.

    Мавзуга доир: 

    • Андижонда ҳомиладор аёлга электрошокер ишлатиб, унинг тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетган йигит ушланди
    • Электрошок қурилмаларининг чиқиш параметрлари мувофиқлиги нормалари муҳокамага қўйилди

    18.03.2021, 00:10   Изоҳ (0)   43847
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Карантин чоралари эмас, унинг қоидаларига риоя этиш устидан назорат кучайтириляпти», — Тошкент шаҳар ССББ бошлиғи Анвар Алимов

    17.03.2021, 23:47

    Навоийда тадбиркорга тегишли ерни 150 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди

    17.03.2021, 23:35

    Uzbekistan Airways Тошкент—Минск—Тошкент йўналиши бўйича 24, 28 ва 31 март кунлари қўшимча рейслар амалга оширади

    17.03.2021, 23:23

    Шаҳрисабзда олти ойдан буён ойликсиз ишлаётгани айтилган коллеж ўқитувчиларининг маошлари Наврўз байрамигача тўлаб берилиши айтилди

    17.03.2021, 23:11

    Ўзбекистонга 2021 йилда қандай озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилиниши маълум қилинди

    17.03.2021, 22:59

    Қорақалпоғистонда йигит бошқага эрга тегиб кетган севган қизини пичоқлаб ўлдирди. Қиз ўлимидан олдин йигитни айбсиз деб кўрсатма берди

    17.03.2021, 22:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.