Навоий шаҳрида масъулияти чекланган жамиятлардан бирига тегишли бўлган ерни ноқонуний равишда сотишга уринган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ДХХнинг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Х.Т. исмли шахс ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро О.нинг ишончига кириб, аслида «Т.» номли МЧЖга қарашли Маҳмуд Торобий кўчасида жойлашган 200 квадрат метр ер майдонини 150 минг долларга сотишга келишиб олгани аниқланган. У келишилган пулнинг 70 минг долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир: Бухоро тумани ҳокимлиги захирасидаги ерни 23,5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Изоҳ (0)