• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    «Notre-Dame de Paris» – мозийнинг бугунги намойиши. Француз адабиётининг дурдонаси ҳақида

    Таниқли француз ёзувчиси Виктор Гюго 1831 йил 16 март куни ўзининг француз қадриятлари ва анънавий қурилиш услубларини халққа яна бир бор эслатиб қўйишни мақсад қилган «Notre-Dame de Paris» асарини нашрдан чиқарди. «Дарё» мазкур асар ҳақида ҳикоя қилади. 

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ҳажм жиҳатидан Гюгонинг кўплаб асарларидан йирикроқ бўлган ушбу асар 940 саҳифа, учта бўлимдан иборат. Асар француз адабиёти марказида турувчи, унинг аҳамиятини кўрсатиб берувчи саноқли китоблардан биридир. Ушбу романдан кўзланган мақсад инқилоб даврида бўлаётган улкан ўзгаришлар халқнинг маданияти ва тафаккур тарзига жиддий таъсир кўрсатаётганига қарамай, француз миллий қадриятларири асраб қолиш эди. Асар маълум маънода ўзига юклатилган вазифани бажара олди, у Notre-Dame de Paris иботадхонасини миллий символга айлантирди ва готика услубига бўлган қизиқишни яна бир маротаба ошиши учун асосий туртки вазифасини ўтаб берди. Асар омма орасида машҳурликка эришгач, Гюго ўз миллий маданиятига қанчалик ғамхўрлик қилган бўлса, халқ ҳам қадриятлари сақланиб қолишига шунча эътиборли бўла бошлади.

    Гюго ушбу асари орқали романнинг янги назариясини – Эпик театр назариясини кашф қилди. Асар - бутун бошли халқ ҳақидаги йирик поэма ва ушбу поэма марказида йирик ибодатхона тарихни кузатувчи бош қаҳарамон сифатида тасвирланади. Шунингдек, ушбу асар тиланчиларни бош қаҳрамонлар даражасига кўтарган илк асар эканлиги билан ҳам ўзига хослик касб этади.

    Асарнинг бош ғояси

    Роман ўқувчилар учун ўз жозибадорлиги ва сирлилигини сақлаб қолиши учун сюжетни тасвирлашдан чекиниб, китобнинг асосий меваси бўлмиш ғояларга тўхталиб ўтамиз.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Асар ёзилаётган даврда Notre-Dame de Paris соборининг турли қисмлари қайта қурилаётган ва унга турли қўшимча ўзгартиришлар киритилаётган эди. Инқилоб натижасида бузиб юборилган кўплаб готика услубидаги мақбара ва черковлар XV аср Франциясини унутилишга маҳкум қилаётган эди, гўё. Ушбу услубдаги бинолар бузилиши ёки қайта янги қисмлар қўшиш орқали таъмирланиши уларнинг асл аҳамиятини йўққа чиқараётган эди. Бу эса Гюгога оғир ботмай қўймади ва адиб ушбу мавзуда асар ёзиш орқали ўз замондошларига сигнал юборишни кўзлади.

    Асарда архитектура марказий роль ўйнайди. Notre-Dame de Paris собори эса замон зайлининг рамзи, ҳурфикрлилик намунаси ва маданият нишонаси сифатида тасвираланиб, асарнинг марказий ғояси ушбу ибодатхонага бевосита боғланди.

    Гюго соборнинг қайта таъмирланиши унинг бузилиши билан баробар, деб ҳисоблайди, чунки киши ҳеч қачон тарихнинг бир бўлагини олиб, унга ўз замонасидан бошқа бир бўлак қўшимча қилиб кирита олмайди. Бу тарихга нисбатан хиёнат, демакдир. Инсонлар доимо билиб-билмай тарихга ўзгартиришлар киритишга, уни ўзи учун янги услубда кашф этишга интилади. Ушбу мойиллик тарихни ўз ҳолича қабул қила олмаслик ёки буюк келажак орзуси иштиёқида ўтмишни бошқа кўз орқали кашф этишга ундайди. Аслида эса келажак авлодлар тарихни кузатиши, бунинг учун эса уни асраб қолишга уринмоғи лозим, тарихни йўқликка маҳкум этиш орқали буюк ўзгаришлар киритиш хомхаёл. Notre-Dame de Paris собори ўз даврига хос хусусиятлардан бохабар қилувчи нодир қурилиш намунаси эди. У орқали мозийга қайтиш ва уни ҳис этиш имконияти мавжуд эди.

    Шунингдек, ушбу собор ҳурфикрлилик рамзи сифати ҳам ўз ўрнига эга эди. Сўзлар ўчирилиши ёки юзага чиқишдан олдин куч билан йўқ қилиниши мумкин. Қадимий иншоот эса доим ўз сўзини айтиб туради. Унинг ҳар бир детали ўзида ўтмишга хос муайян хусусият ташийди. Notre-Dame de Paris бу жонли тарих эди. Ибодатхона сўзлардан кўра кўпроқ маъно англатиши ҳақида ёзувчи асарда шундай дейди:

    «Фикрлар тошга ўйиб ёзилган ушбу замонда бизнинг бугунги матбуот эркинлигимиздан кўра кўпроқ афзалликка эга бир хусусият мавжуд эди. Бу архитектура эркинлиги».

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Китобларни нашрдан чиқариш ихтиро этилгач, замоннинг ҳолатини ифодаловчи қурилиш иншоотларининг аҳамияти камайди ва адиб санъатнинг ушбу буюк шакли ўз қадрини йўқотишини фожиа сифатида кўрди.

    Соборнинг яна бир вазифаси эса ўзида тарихий қадриятларни ифода этиш эди. Цивилизация фақатгина ривожланиш ва ўзгаришларга эмас, балки унутиш, ёддан чиқариш учун ҳам ишлайди. Гюго эса ўз асари орқали халқни ўз қадриятларидан, маданияти асосидан хабардор қилишга уринади. Ҳар қандай рамзлар ўзида ўтмиш ва ундаги одамлар фикрлаш тарзи, дунёқаришини намоён этади. Готика услубида қурилган бу собор ҳам тарихнинг энг қизғин паллаларини ҳамда шу пайтгача шаклланиб келган француз қадриятларининг тамал тоши бўлган маданият асосларини ўзида ифода этарди. Соборнинг қайта ўзгартирилиши нафақат Париж, балки бутун Европани ўз ичига қамраб олган санъат жанрининг ўлиб бораётганига ишора қиларди. Ҳар бир халққа хос рамз ва белгилар уларнинг қадимий иншоотлари орқали маълум бўлади. Улар орқали халқнинг аввалги характеридан, нималарга интилгани, нималардан нафратланганидан ва ниҳоят нималарни олий мақсад этиб белгилагани маълум бўлади. Қанча кўп вақт ўтса, шунча қадр-қиммати ошиб борадиган мозий иншоотлари доим келажак авлод учун муҳим ва қадрли бўлиб қолмоғи лозим. Асар бизга ана шу ҳикматни уқтирмоқчи бўлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Асардан иқтибослар:

    • «Инсонни ҳеч нарса бўм-бўш чўнтакчалик сафарга ишқибоз қила олмайди»;
    • «Бир кўзли одам сўқир инсондан кўра кўпроқ нуқсонли. Чунки бир кўзли киши ўзига айнан нима етишмаётганидан бохабар»;
    • «Бирон фикр миянгни банд этса, сен уни ҳамма нарсада кўра бошлайсан»;
    • «...Оналар ўзига энг кўп изтироб туғдирган фарзандига энг кўп меҳр қўйишади»;
    • «У чўнтагига қўлини солди ва у ердан фақатгина бир нарсани топа олди, реалликни»;
    • «У ўз ғазабини жиловлаб, бошқага азоб беришдан чекланди. У шу йўл орқали изтиробнинг барчасини ўзида қолдирди».
    Раҳимжон Қудратов тайёрлади
    17.03.2021, 09:33   Изоҳ (0)   15021
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Буюк аёллар ҳақидаги энг яхши 10 фильм (фото)

    04.03.2021, 09:57

    Британиялик машҳур ёзувчи, 20 дан ортиқ жосуслик романи муаллифи Жон ле Карре вафот этди

    14.12.2020, 19:21

    Билл Гейтс 2020 йилда ўқиган китобларидан 5 та энг яхшисини тавсия қилди

    10.12.2020, 16:02

    АҚШда «Форрест Гамп» асари муаллифи Уинстон Грум вафот этди

    18.09.2020, 20:24

    Инглиз тилининг Merriam-Webster луғатида ирқчиликнинг таърифи ўзгартирилади

    11.06.2020, 22:57

    Англиядаги чиқиндихоналардан бирида топиб олинган «Гарри Поттер» китоби аукционда 40 минг долларга сотилди

    22.05.2020, 20:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.