Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ота-оналарни Хитойда ишлаб чиқарилган Music Lollipop ўйинчоғини сотиб олишда огоҳликка чақирди.
Маълум қилинишича, ушбу ўйинчоқ русуми Haunger бўлиб, хавф тури бўғилиш ҳисобланади. Батареяда ишлайдиган мазкур ўйинчоқ лоллипоп-ширинлиги кўринишида яратилган.
«Ўйинчоқ дастаги жуда узун ва ёш бола дастакни оғзига солиб, тиқилиб қолиши мумкин. Маҳсулот ўйинчоқлар хавфсизлиги тўғрисидаги кўрсатма ва тегишли Европа стандарти EN 71-1 талабларига тўлақонли жавоб бермайди. Ўров-идиши блистер ойначали картон қутидан иборат», — дейилади хабарда.
Агентлик ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан «control.standart.uz» электрон манзили орқали батафсил танишиш мумкинлигини эслатиб ўтган.
Мавзуга доир: Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги қандай таъминланади?
Изоҳ (0)