• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қашқадарё вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, Қашқадарё вилоятида ҳамма тармоқлар бўйича салоҳият юқори. Саноат учун зарур хом ашё ресурслари, хизмат кўрсатиш учун инфратузилма, қишлоқ хўжалиги учун ер-сув ва тажриба бор. Шулардан келиб чиқиб, тўқимачилик, қурилиш материаллари, кимё ва озиқ-овқат саноати, туризм, узумчилик, боғдорчилик ва чорвачилик асосий «ўсиш нуқталари» сифатида белгилаб олинган.

    Маълум қилинишича, 2021 йил учун умумий қиймати 11 триллион 300 миллиард сўм бўлган 1 минг 125 та ҳудудий лойиҳа шакллантирилган. Хусусан, саноат соҳасида 296 та, хизмат кўрсатишда 449 та, қишлоқ хўжалиги тармоғида 380 та корхона ташкил этилиши режалаштирилган. Бунда иқтисодий самарадорлик ва бандликка алоҳида эътибор қаратилган.

    Бўлғуси корхоналарда йилига 6 триллион сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати яратилади. Бу 131 миллион долларлик импорт ўрнини босиш, 180 миллион долларлик экспорт қилиш имконини беради. 19 мингдан зиёд киши иш билан таъминланади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Масалан, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 26 та лойиҳа таклифи билдирилган. Шундан 10 таси тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган. Буларнинг натижасида пахта хом ашёсини вилоятнинг ўзида қайта ишлаш даражаси сезиларли ошади. Биргина шу тармоқда 7 минг 600 дан зиёд иш ўрни ташкил этилади.

    Қашқадарёда йилига 106 минг тонна гипсокартон, 102 минг квадрат метр кафел ва бошқа қурилиш материалларига талаб бор. Лекин керакли хом ашё бўлишига қарамай, вилоятда бу маҳсулотлар умуман ишлаб чиқарилмас эди. Шу боис бу соҳада бир нечта лойиҳа режалаштирилган.

    Мисол учун, Чироқчи туманида 210 миллиард сўмлик лойиҳа эвазига гипсокартон, пардозбоп тошлар, газобетон, темир-бетон конструкциялар ишлаб чиқариш мўлжалланган. Бунинг натижасида уй-жойлар қурилишида 1 квадрат метр таннархини 25 фоизгача қисқартириш имконияти пайдо бўлади.

    Шунингдек, Чироқчи туманида кафел ишлаб чиқариш, Шаҳрисабз шаҳрида гранит ва мармарни қайта ишлаш бўйича лойиҳалар ҳам бор.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қашқадарёнинг тоғли туманлари мева-сабзавот, узум, картошка, коврак каби бозорбоп маҳсулотлар етиштиришга, дашт ҳудудлар чорвачиликка ихтисослаштирилган. Жумладан, Нишон туманида чорва комплекси ташкил этиб, сутни қайта ишлаш бўйича 110 миллиард сўмлик лойиҳага киришилган. Бу мажмуада 614 бош наслли қорамол боқилиб, йилига 5 минг 760 тонна сут маҳсулотлари тайёрланади. 230 нафар қишлоқ аҳолиси ишли бўлади.

    Шаҳрисабз туманининг тоғолди қишлоқларида картошка ва сабзавотлар етиштириш лойиҳалари ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатдан муҳим. Бунинг учун аҳолига ер ажратиб берилиб, маҳсулотлар кооперация асосида сотиб олинади. Ҳисоб-китобларга кўра, шу ҳудуднинг ўзидан вилоятда картошкага бўлган талабнинг 34 фоизини таъминлаш мумкин. Бу ишларга 6 минг 500 дан зиёд аҳолини жалб этиб, уларга даромад манбайи яратиш мақсад қилинган.

    Давлат раҳбари лойиҳаларни бир-бирига яқин, ихчам жойлаштириб, коммуникация харажатларини камайтириш, ҳудудий корхоналарни йирик саноат тармоқлари билан боғлаш бўйича кўрсатмалар берди. Ҳар бир лойиҳа замирида аҳолини иш билан таъминлаш масаласи ётгани учун уларга маблағларни тезроқ ажратиш зарурлигини таъкидлади.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Ангела Меркель билан видеоанжуман шаклида музокара ўтказгани ҳамда Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаота яқинидаги авиаҳалокат қурбонларига таъзия билдиргани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдиргани ҳақида хабар берилганди.

    15.03.2021, 23:52   Изоҳ (0)   19650
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2020 йилда ташқи интернет-канални кенгайтиришга эришилмади

    15.03.2021, 23:47

    Самарқандда ҳовлисидаги чуқурга тушиб кетган аёл қутқарилди

    15.03.2021, 23:11

    Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Ўзбекистоннинг Сўх анклавига коридор берилишини рад этди

    15.03.2021, 22:54

    Туркияда яшовчи шахсга 22 ёшли қизни сотиб юборган тошкентлик аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    15.03.2021, 22:41

    Тошкентдаги бозор ва савдо марказларида карантин талаблари кучайтирилди

    15.03.2021, 22:26

    Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманидаги барча мактаблар онлайн таълимга ўтади

    15.03.2021, 21:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.