• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавируснинг биринчи бемори аниқланганига бир йил тўлди. Узнетда бу ҳақдаги илк хабарни тарқатган муҳаррир ва блогерлар ўз хотиралари билан бўлишди

    Бундан роппа-роса бир йил олдин Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланган эди. Йил давомида кўрган-кечирганларимиз, йўқотганларимиз, оғриқларимиз мангу хотирага айланди, 2020 йилнинг 15 март санаси эса тарихга муҳрланди. «Дарё» коронавирус инфекцияси ҳақидаги хабарни ўз нашри/саҳифасида дастлаб эълон қилган мухбир, муҳаррир, блогерларнинг ўша пайтдаги илк таассуроти ва кечинмаларини бир ерга жамлади.

    Азиз Қаршиев, «Kun.uz» муҳаррири

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    — Ўтган йили 15 март якшанбага тўғри келганди, ишхонада ёлғиз ўзим навбатчи эдим. Лекин бусиз ҳам бу хабарни ўзим ёзган бўлардим. Чунки январь ойи бошиданоқ, Ташқи ишлар вазирлиги Хитойда номаълум вирус тарқала бошлаганидан огоҳлантирганидан кейиноқ бу мавзуга жиддий эътибор билан қарадим, биринчи кунданоқ бу мавзудаги барча хабарларни бирлаштирадиган катта «тег» очдим, ҳар бир янгиликни кузатиб, умумий вазият бўйича ҳар куни «обзор» қилиб бордим. Ўша вақтдаги энг кўп ўқиладиган хабарлар айнан коронавирус ҳақида эди.

    Март ойи ўрталарига келиб Ўзбекистондаги илк бемор ҳақида эълон қилиниши кутилаётганди. Биринчидан, февраль ойи давомида хориждаги фуқаролар Ватанга олиб келинди, дастлаб фақат Хитойдан, кейинроқ бошқа ўчоқлардан келтирилганлар карантинга жойлаштирилди-ю, бошқа мамлакатлардан келувчилар назоратсиз, карантинда сақланмай Ўзбекистонга кираверди. Ҳатто март бошида, Европа бемисл карантинда яшаётган вақтда ўзбекистонликлар ўша мамлакатларга саёҳатга бориб келишаётган эди. Бундай ҳолатда вирус Ўзбекистонга ҳам кириб, тарқалиши муқаррар эди.

    13 март куни қўшни Қозоғистонда коронавирусга чалинган илк бемор қайд этилгани эълон қилинди. Энди навбат Ўзбекистонга эди. Бошқача айтганда, 15 март кунигача хабар сарлавҳаси тайёр эди, матн қисмига маълумот киритиш қолганди, холос.

    Ўзбекистонда коронавирус аниқлангани хабарини ёзаётганимда фақат тезроқ сайтга чиқариб, тезроқ ижтимоий тармоқларга тарқатишни ўйладим, бу рекорд даражада ўқиладиган хабарлардан бири бўлишини ўйладим, яна қўшимча маълумотларни кимдан олиш мумкинлиги ҳақида ҳам. Умуман, бу хабарни ёзиш ҳар кунги ишимдан кўп фарқ қилмасди.

    Февраль ойида Хитойда ва кейин Европада кузатилган вазиятдан келиб чиқиб, одамларнинг ҳаёт тарзи энди бутунлай ўзгариб кетишига, ойлаб эмас, балки бир неча йил давомида карантинда яшашга тўғри келишига руҳан тайёр эдим. Ҳозир ҳам учинчи ва тўртинчи карантинлар бўлишини, бошланган жойига қайтиб келишимиз мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди.

    Вирус осон тарқаларди, глобал дунёда янада осонроқ. Дастлабки вақтларда, круизлардаги сайёҳлар ўз хоналарида изоляция қилинганидан кейин ҳам уларнинг кўпчилик қисми вирусга чалингани кузатилганида прогнозлар жуда пессимистик эди. Дунёда ҳеч бир зоғ бу вирусдан қочиб қутула олмайдигандек, аввалги пандемияларда бўлгани каби ўн миллионлаб кишиларнинг ёстиғи қурийдигандек эди. Аммо кейинроқ туннел охирида ёруғлик кўринди, касалликка қарши турли самарали воситалар топилди, вирус ҳам кучсизланди, ўлим даражаси юқори бўлиб чиқмади. Янги штаммлар ҳам вакциналар туфайли ҳалокатли кўринмаяпти. Бугунги кунга келиб рақамлар бир мунча камтар.

    Хушнудбек Худойбердиев, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори ўринбосари, «Xushnudbek.uz» Telegram-канали муаллифи

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    — Ўтган йили 15 март санасида, адашмасам, эрталаб Ўзбекистонда илк коронавирус ҳолати аниқлангани тўғрисида маълумот берилди ва бирдан интернетда кенг хабар тарқалди. Ўзимиз ҳам тарқатдик. Очиғини айтсам, у пайтда унча ваҳима-қўрқув бўлмаган. «Мана, вирус барибир, етиб келибди-ку!», деган фикр бўлган. Ўша пайтлари миш-миш юрарди: «Ўзбекистонда вирус аллақачон тарқалган, шунчаки айтишмаяпти, беркитишяпти!», деган. Бу хабар расман тасдиқлангач, кўпчиликда: «Ниҳоят, тан олишибди» деган фикр бор эди, холос.

    Хабар берилган куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги йиғилишга таклиф қилиндим. Унда зарур чоралар, талабаларга жавоб бериш масаласи ва бошқа тадбирлар ҳақида сўз борди. Лекин эшитганларимнинг барини қилиниши керак ишдек енгил қабул қилганман. Унча хавотирга ҳам тушмаганман. Гарчи касалликдан хавотир олмаган бўлсам-да, узоқ вақт карантин бўлиши, бутунлай «лок-даун»га тушиб қолишимиз, кўчаларда ҳаракатланиш тўхтатилиши, икки марта карантин эълон қилинишини тасаввуримга сиғдирмаганман.

    Йиғилишдан чиқиб, телефонимни олдим-да, эшитган маълумотларимни ёзишга кўп вақт кетишини чамалаб, каналимга биринчи марта овозли хабар қолдирганман. Илгари ҳеч ҳам овозли хабар жойламасдим (агар адашмаётган бўлсам). Ўша овозли хабар ҳозиргача 1 миллион 800 минг мартагача эшитилган.

    Энг қизиғи, 15 мартдаги йиғилишда бир ҳамкасбимиз ёнимизда роса йўталиб, аксириб, шамоллагани шундоқ сезилиб ўтирди. Тўғриси, сал жаҳлимиз ҳам чиқди. «Аҳвол ўзи мана бундай, келишингиз шартмиди?», деб аччиқландик ҳам. Эртаси куни мен ҳам шамолладим, иситмам чиқди, бир ҳафта уйда оғриб ётдим. Мажлис якшанба куни ўтказилганди. У ердан чиқиб тўғри уйга келгандим, бошқа жойга кирмагандим. Тана ҳароратим нақ бир ҳафта 38 даражадан тушмади, 40 даражагача кўтарилди, коронавируснинг ҳамма симптомлари кузатилди.

    Дарров алоҳида хонага жойлашиб, уйдагилар билан камроқ мулоқотда бўлдим. Лекин бу коронавирусмиди ёки оддий шамоллашми, аниғини билмайман. Мартда шу ҳолат кузатилгач, сентябрь ё октябрда менда коронавирус аниқланди ва тўлиқ даволандим. Жуда қизиқ, ҳам қўрқинчли-хавотирли ҳолатларни бошдан кечирдим.

    Зафар Қосимов, «Xabar.uz» мухбири

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    — Коронавирус ҳақида 2019 йил охирида, декабрда эшитдим. Эсимда, тун эди, Euronews’миди, қайсидир каналда Хитойда янги касаллик тарқагани ҳақида хабар берилди. Бунгача ҳам турли «парранда грипп»лари ҳақида эшитардик, аммо улар қандайдир узоқда, бизга умуман алоқаси йўқдек туюлганди. Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлди. Шундан кейин кундан кунга касаллик ҳақида янгиликлар кўпайиб борди. Ўзимиз ҳам «Xabar.uz»да коронавирусни кенгроқ ёритишга ҳаракат қилдик.

    Тўғриси, аввалига вазият ўта жиддий эмаслигига ўзимни ишонтиришга уриндим. «Биологик қурол» деб ўйладим, «унга қарши антидот ҳам топиб қўйишган аллақачон, бўлмаса лабороториядан чиқаришмасди», деб ўзимни овутишга ҳаракат қилдим. Аҳвол эса кундан-кунга оғирлашиб борди. Уханнинг карантиндаги бўм-бўш кўчаларидан олинган тасвирлар кишини ваҳимага соларди.

    Бизда ҳам касаллик аниқланишига февралнинг охирларидаёқ ишониб қолгандим. Март ойига келиб, ижтимоий тармоқларда «касал чиққани» ҳақидаги хабарлар пайдо бўла бошлади. Балки шу сабабдандир, 15 март куни илк бемор ҳақида расман хабар берилганда жуда эсанкираб қолмадим. Хатто сал енгил ҳам тортдим, расмий идоралар ишлаётгани, касалга қарши курашаётганига ишонч пайдо бўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган расмий хабарни таҳририятнинг Telegram’даги гуруҳига ташладим, бироз муҳокама қилдик ва дарҳол сайтимизда чоп этдик.

    Илк карантинга анча олдин тайёрланишни бошлагандим. Дунёда бўлаётган ишлардан келиб чиқиб оилам билан карантинни қаерда ўтказаман, нималар захира қилишим керак, олдиндан режалаштириб олгандим. Албатта, олдиндан кўриб бўлмайдиган муаммоларга учрадим, аммо бунга ўзимни руҳан ва албатта молиявий жиҳатдан тайёрлаб қўйгандим. Карантин вақтида ҳам масофадан ишлашда давом этдик.

    Моҳигул Қосимова, ЎзА етакчи муҳаррири

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    — 2020 йил 15 март дам олиш куни эди. Коронавирус касаллиги бизда ҳам аниқланди. Бош муҳарриримиз телефон қилиб, ушбу хабар асосида кенгроқ маълумот олишимни, тегишли вазирлик ва мутасаддилар билан боғланишимни айтди. Зудлик билан, адашмасам, Вирусология илмий текшириш институти билан алоқага чиқдим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, бош вазир Абдулла Арипов иштирокида йиғилиш ўтказилиши ва унга етиб боришим зарурлигини айтишди. Дам олиш куни бўлгани учун бемалол уй юмушлари билан юрган эдим. Шошилганча йиғилишга етиб бордим.

    Ўша пайт мени касалликдан кўра, кўпроқ йиғилиш тафсилотларини ёритиш масъулияти ўйлантирарди, хабарни халққа тезроқ етказишга ошиқардим. Ўша ерда жам бўлган барча журналист ва блогерлардаги тезликни кўриб, очиғи, қойил қолганман. Йиғилиш тугаб журналистларга рухсат берилгач, ҳамкасбларим орасида югурганлари, кета-кета овозли хабар сифатида хабарларни блогларига жойлаганлари бўлди. Биз ҳам энг биринчилар қаторида ЎзА сайтида хабарларни беришга муваффақ бўлдик.

    Йиғилишдан чиқиб, ишхонага, ундан уйга қайтаёцам, уйимиз яқинидаги дўкон ва дала-дўконида деярли озиқ-овқат тугаб бўлган экан. Лекин, биз озиқ-овқат ғамламадик. Аммо гигиенага риоя қилишни анча олдин бошлаб юборгандим. Тиббий ниқоб тақишни-ку айтмасам ҳам бўлар.

    Суннатилла Абдуллаев, «Qalampir.uz» бош муҳаррири

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    — Ўтган 15 март кунини яхши эслайман. Одатдагидек иш бошлаган эдик. Бирдан Ўзбекистонда коронавирус аниқлангани ҳақида расмий хабар берилди. Қўрққанимиз ёнимизга келди, деб ўйладим. Энди нима бўлишига қизиқардим, хавотир ҳам йўқ эмасди. Негаки мамлакат соғлиқни сақлаш тизими коронавирусга қарши курашни кўтаролмайди, деб ҳисоблардим. Шу сабабдан вирус Ўзбекистонга кирганини расман эълон қилишмаса керак, деб ўйлаганман. Аммо бундай бўлмади. Шу билан бирга, Ўзбекистонда қатъий карантин ўрнатилиб, барчанинг уйга қамалиб қолишини ҳам тасаввур қилмагандим.

    Муҳрим Аъзамхўжаев, «Daryo.uz» бош муҳаррири

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    — 2020 йилнинг 15 марти, аввало, якшанба эди. Якшанба эса ўша вақтда менинг ҳафтадаги ягона дам олиш куним эди. Шунга қарамай, ё уйқум қочиб, ё ишлагим келиб, саҳарлаб экран олдида ўтиргандим (катта эҳтимол билан шу кунги навбатчи барибир ухлаб қолишидан хавотирланганман). Бир вақт навбатчи тармоқда кўринди — кутилганидек, ухлаб қолганини ва буёғига ишни эплашини айтди. «Бўпти» деб, энди ёнбошлаган ҳам эдимки (тонгда «қочган» уйқу энди қайтганди, шекилли), телефон экранида — соат 10:18 эди — навбатчидан билдиришнома пайдо бўлди. «Нима бўлди экан тағин», деб эринибгина овозли хабарни очсам, шу гап: «Бошлиқ, ****** (даҳшат)-хабар келди — Ўзбекистонда биринчи коронавирус аниқланибди!».

    Раҳматли Обид Асомовнинг ҳангомасида зилзила бўлишини кутаётган одамлар тоқати тоқ бўлиб: «Келинглар, шу ‘домъни ўзимиз бир чеккага ағдариб қўя қолайлик», деганидек, ҳамма-ҳамма — мен ҳам, таҳририятимиз ҳам, оиламиз ҳам, менимча, барча ўзбекистонликлар бу хабар яқин бир-икки кун ичида эълон қилинишига 15 мартга қадар ҳар қанақасига тайёрланиб, тайёрлантирилиб бўлганди: узоқ ва яқин қўшни мамлакатларда аллақачон ўнлаб, юзлаб беморлар аниқланган, Европа карантинга кираётган, авиақатновлар бекор қилинаётган, бир неча кун аввал эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти глобал пандемия бошланганини тан олган эди. Биз таҳририятда ҳатто келишиб ҳам қўйгандик — Ўзбекистонда биринчи ҳолат аниқланган кунданоқ масофадан ишлашга ўтамиз (ҳақиқатан ҳам шундай бўлди кейин).

    Шунга қарамай, «Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди», деган хабарнинг қораламасини олдиндан тайёрлаб қўймаган эканмиз. Ҳаяжон босилиб (ватанингга глобал вирус «расмий ташриф» билан қайтмас бўлиб келгани ҳақида ҳар куни ҳам ёзавермайсан ахир), одам ўзига келиб олгунича (материал ёзишдан аввал, балки, уйдагиларга айтарман бу хабарни, деб ўйлайди-да одам), орадан беш-олти дақиқа ўтди: 10:23 да @daryo_live каналида биринчи пост чиқди, орадан уч дақиқа ўтиб сайтда ҳам хабар пайдо бўлди (биздаги маълумотга кўра, айнан шу икки материал Франциядан келган бемор ҳақида Ўзнетдаги биринчи хабар ҳисобланади; адашаётган бўлсам ва бу худди мақтанишга ўхшаб кўринаётган бўлса, узр).

    Коронавирус кириб келишини «интизорлик билан кутганимиз»га қарамай, ўша вақтда унинг бу қадар узоқ чўзилишини, ушбу жараён атрофида дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни кўра-била туриб, шунда ҳам бу қадар кўп телба-тескари хатоликларга йўл қўйишимизни, саноқсиз одамлар, жумладан, ўзим, оила аъзоларим, яқинларим, ҳамкасбларим ҳам ушбу касалликка чалинишини, минглаб ватандошларимиз вафот этишини, пандемия даҳшатли ва тушунарсиз бир чарчоқ қолдиришини кутмагандим. Қандай ҳам кутиш мумкин ўзи буни? Нари борса бир-икки ойда ҳаммаси яна изига тушиб кетишига умид қилган бўлишим мумкин, лекин турмуш тарзи, иш тартиби, одамлар билан муносабатлар бутунлай бўлмаса-да, сезиларли ўзгаришини, очиғи, орамиздаги биз билмаган авлиёлар олдиндан кўрмаган бўлса, сизу биз каби хомсут эмган бандаларнинг ҳеч бири кутмаганди.

    Дарвоқе, ўрни келганда, бир нарсани айтиш керак, деб ҳисоблайман. Ўша нохуш хабар чиққан куни, тахминий (ва чучварани хом санашдан ҳам баттар хато) жавоби бор «Энди нима бўлади?» деган саволдан ташқари, «Бугун даҳшатли рекордни урамиз» деган ўй ҳам бор эди хаёлда. Бизнес нуқтаи назаридан («Дарё» эса, хусусий компания сифатида, деярли ҳар бир вазиятга бизнес нуқтаи назаридан ёндашиши мантиқан тўғри) ҳам шундай ўйлаш табиий эди. Шу даражадаки, менга «даҳшат-хабар»ни етказган навбатчи ҳам сиз тасаввур қилолмайдиган бир қониқиш билан: «Бугун 600 (минг)ни урамиз!», деганди овозли хабарининг охирида. Шунақа, «WWW.uz» статистикаси бўйича одатий, сокин кунда 600 минг ташрифчига эга бўлиш учун биз бутун таҳририят «қон ютишимиз» керак бўларди, 15 март куни эса энди бошқа ишламасак ҳам кун охирида 600 мингдан ортиқ ташрифчи сайтимизга киришига ишончимиз комил эди (ўша куни, якшанба бўлишига қарамай, биз, бутун таҳририят тинмай ишладик, соат 23:59 да 902 минг ташриф қайд этилди, 7 апрелда эса кунлик ташрифлар сони 1 миллиондан ошди).

    Дарвоқе, биз ўша вақтда ҳам «WWW.uz» статистикасининг тўғри ишлашига шубҳа қилардик (унинг кўрсаткичлари бошқа статистика сервисларникидан сезиларли фарқ қилади), лекин йўқ жойдан хушкайфият улашгани ва таҳририятни кечагидан ҳам яхшироқ ишлашга ундай олгани учун биз бу сервисни ҳам мунтазам кузатардик. Ўша вақтда — буни алоҳида қайд этишим жоиз — орадан арзимас бир неча ой ўтиб дунёда бундан-да ишонарсиз статистика маълумотлари пайдо бўлишини, қандайдир сайт эмас, балки бутун бошли давлат аппарати ана шу шубҳали статистикага таяниб, мамлакат тақдирига доир қарорлар чиқариши мумкинлиги хаёлимизнинг энг ёпиқ кўчаларига ҳам кирмаган эди.

    Лекин, Худога шукр, ҳаёт давом этяпти. Яшайверсак, кўраверар эканмиз. Пандемияни ҳам кўрдик. Кўрганимиз шу бўлсин! Саломатлик ва қувонч доимий ҳамроҳимиз бўлсин!

    Чарос Низомиддинова нашрга тайёрлади

    15.03.2021, 10:28   Изоҳ (0)   46833
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Уч кун ҳақиқий ‘дўзах’ бўлди». Ўзбекистондаги биринчи COVID-беморга унинг касаллигини айтиш масъулияти юклатилган шифокор пандемия қийинчиликлари ҳақида гапирди

    15.03.2021, 10:21

    «Навбаҳор» мухлиси «Сўғдиёна» билан ўйиндан сўнг автоҳалокатга учради. У ёлғиз ўғил ва уч қизнинг отаси эди

    15.03.2021, 09:05

    Фарғонада коммунал тўловлар учун аҳолидан йиғилган 123 млн сўмни талон-торож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

    15.03.2021, 08:43

    Фарғонада ноқонуний никоҳ ўқиганига чора кўрмаслик учун профилактика инспекторига 2 млн сўм пора таклиф қилган шахс ушланди

    14.03.2021, 22:15

    Давлат солиқ қўмитаси яна 53 та «обнал фирма»ни аниқлади

    14.03.2021, 21:35

    Бухорода талабаларнинг 8 март байрамида берган «арзон совғаси»ни менсимаган ўқитувчи ишдан олинди

    14.03.2021, 19:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Систит — бу уят эмас!


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47

    Исроил танклари Ғазода овқат кутаётганларга ўт очиб, 32 кишини ўлдирди

    Дунё | 1 июн, 21:45

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 500 та дрон иштирокидаги шоу

    Ўзбекистон | 1 июн, 21:00

    Қозоғистон армиянинг тайёргарлигини текшириш учун машқлар ўтказади

    Қозоғистон | 1 июн, 20:40

    Майда ойлик инфляция кескин ошди. Қайси ҳудудларда нархлар тез ўсмоқда?

    Иқтисодиёт | 1 июн, 20:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.