Янги нарсаларни ўрганишни бошлаганида, кўпчиликнинг илк иши кўнгилдагидек чиқмайди. Аммо мақсадингиздан ярим йўлга етганда воз кечмасангиз, албатта, бунинг натижаси мева бера бошлайди. Худди қуйидаги одамлар каби.

«Тахминан, бир йил давомида рассомчилик билан шуғулланганимдан кейинги ижодимдаги ўзгариш»

Фото: AdMe

«Кичик бир хобби асосий фаолиятимга айланганда. Мен натижаларим билан ўртоқлашмоқчиман ва кимнидир янги ишларга илҳомлантирмоқчиман»

Фото: AdMe

«2015 йилдан 2019 йилгача бўлган каштачиликдаги муваффақиятим. Бу натижа машқ қилиш ва сабр-тоқат муҳим эканлигини исботлайди!»

Фото: AdMe

Ўймакор шам ясаш учун симметрияни тўғри олишни ўрганишга бир кило парафиндан ташқари, қатъият ҳам керак бўлади.

Фото: AdMe

«Илк марта онамнинг туғилган кунига торт тайёрлаганман. Бу эса ўтган йилдан буён эришган ютуқларим»

Фото: AdMe

«Турли ёшда чизган суратларим. Асосийси — ўрганишдан тўхтаб қолмаслик»

Фото: AdMe

«Мен учун бу ўз-ўзини ривожлантириш бўлди. Кўп йиллар олдин ва бу йилги байрам учун қилинган маникюр»

Фото: AdMe

«Бувим мунчоқли тўғноғични яхши кўради. Мен уни ўзим тайёрлашга қарор қилдим ва бу ишга қизиқиб кетдим. Ўнг томондагиси менинг 28-ишим»

Фото: AdMe

«Мўйловни ҳисобга олмаганда, расм чизишдаги натижамдан мамнунман»

Фото: AdMe

«Квилтинг — қийқим матолардан нарса тикиш. Ушбу техникадан фойдаланган ҳолда битта гиламчани йиллар давомида тикиш мумкин»

Фото: AdMe

«Пахта ва крахмал елимидан қўғирчоқ яратиш техникаси ҳақида билганимда, буни ўзим ясаб кўрмоқчи бўлдим. Аммо мен ҳайкалтарош ёки рассом эмасман. Шу сабабли бу ишга кўп вақт сарфладим»

Фото: AdMe

«Батик — ипак матога расм чизиш. 5 йил давомидаги ривожланиш»

Фото: AdMe

2015- ва 2017 йилларда тайёрланган тортлар

«Илк ишим — синтепон ва жун қолдиқларидан ясалган бойқуш 2011 йилда ясалган. Иккинчи суратда эса 8 йилдан кейинги натижам»

Фото: AdMe

«Ушбу расмлар орасида юзлаб соатлик меҳнат ётибди»

Фото: AdMe

Полимер лойдан ясалган атиргуллар. Биринчи ва охирги ишим орасида 5 йил фарқ бор»

Фото: AdMe

«Чап томондагиси биринчи тортим, ўнгдагиси эса олти ойдан кейинги натижам»

«50-ноним билан таққосланган мен пиширган биринчи нон»

Фото: AdMe

Олти ой ўтгачгина материалларни тежамаслик кераклигини англадим. Сифатсиз мунчоқлар каштачилик маҳоратининг ривожланишини секинлаштирар экан»

Фото: AdMe

«Рассомчилик соҳасида 5 йил оралиғидаги ишлар»

Фото: AdMe