Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (18-0, 10 КО) Тошкент вақти билан 14 март тонгида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Ўзбекистонлик боксчи АҚШда бўлиб ўтган бокс кечасида Пуэрто-Рико вакили Хавиер Флоресга (15-3, 13 КО) қарши рингга чиқди. 10 раундга мўлжалланган жангда Абдуқаҳҳоров катта устунликка эга бўлди. 8-раунддан кейин рақиб томони жангни давом эттиришни хоҳламади ва Қудратиллога техник нокаутлик ғалаба ёзилди.
Шу тариқа Абдуқаҳҳоров профессионал боксдаги ғалабали юришини давом эттирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Флорес тиббий кўрикдан ўта олмагани сабаб мазкур жанг бекор бўлгани ва ўзбекистонлик боксчи апрель ойида Коди Кроулига (19-0, 9 КО) қарши жанг ўтказиши хабар қилинганди. Кейинчалик Хавиер тиббий кўрик масаласини ҳал қилган ва жанг ўз муддатида ўтказилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)