Бокс бўйича Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматов (2-0, 2 КО) 3 апрель куни Тошкентдаги Humo Arena’да ташкил этиладиган бокс кечасида рингга кўтарилади.
Ўзбекистонлик боксчига 33 ёшли тажрибали Алексис Диас (25-2, 17 КО) рақиб бўлади.
Бу Дўсматов учун профессионал боксдаги учинчи жанг бўлади.
Мазкур бокс кечасининг асосий жангида Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) Рёсуке Ивасага (27-3, 17 КО) қарши беллашувда WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилади.
Аввалроқ Шаҳрам Ғиёсов Тошкентдаги бокс оқшомида Иса Чаниевга қарши жанг қилиши хабар қилинганди.
Шунингдек, мазкур бокс оқшомида Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов каби ўзбекистонлик боксчилар жанг қилиши кутилмоқда. Шу кечада Иқболжон Холдоров ва Миразизбек Мирзаҳалилов проф боксдаги дебютини ўтказади.
Дўстматов сўнгги жангини 2020 йилнинг декабрида Одилжон Сотқиновга қарши ўтказган ва уни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)