• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Ангела Меркель билан видеоанжуман шаклида музокара ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 12 март кунининг иккинчи ярмида Германия канцлери Ангела Меркель билан видеоанжуман шаклида музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, бугунги кунда жаҳоннинг илғор мамлакатларидан бири бўлган Германия саноат ва технологиялар борасида тан олинган пешқадам сифатида глобал иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларда етакчи ўринни эгаллаб келмоқда.

    Бундан ташқари, Германия пандемия оқибатларини енгиб ўтиш бўйича халқаро ташаббусларни илгари суришда фаол иштирок этиб, жаҳон мамлакатларига, шу жумладан, Ўзбекистонга катта амалий ёрдам кўрсатмоқда.

    Хусусан, Германия кўмаги билан COVAX ташаббуси доирасида март ойининг охирида Ўзбекистонга коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи йирик партияси етказиб берилади. Бундан ташқари, Европанинг юқумли касалликларни ўрганиш соҳасидаги нуфузли илмий-тадқиқот муассасаси – Роберт Кох институти билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон ва Германия етакчиларининг бугунги учрашуви кун тартибидан жаҳонда мураккаб эпидемиологик вазият оқибатида инқирозли ҳодисалар кучайиши шароитида мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олди.

    Ўзбекистон Президенти ва Германия канцлери икки йил аввал Берлин шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларнинг биргаликда амалга оширилаётгани икки томонлама муносабатларнинг барқарор суръатлар билан ривожланишини таъминлаётганини катта мамнуният билан қайд этди.

    Давлат раҳбари Ўзбекистонда янги демократик янгиланишлар сиёсатини оғишмай қўллаб-қувватлаётгани ҳамда мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга молиявий-техник жиҳатдан кўмаклашиш дастурини кенгайтираётгани учун Германия ҳукуматига миннатдорлик билдирди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Иқтисодий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилишича, Германия Ўзбекистоннинг муҳим технологик ва инвестициявий шериги бўлиб келмоқда.

    Кейинги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,5 баробар кўпайди, 50 га яқин янги қўшма корхона ташкил этилди. Ўзбекистонда Германиянинг MAN, Claas, Knauf, Papenburg каби машҳур компаниялари фаол ишламоқда. Volkswagen ва Viessmann компаниялари илк бор Ўзбекистон бозорига кириб келган бўлса, узоқ танаффусдан сўнг Siemens ва Bosch компаниялари қайтиб келди. 2020- йилда Германия компаниялари томонидан мамлакат иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 700 миллион доллардан ошди.

    Учрашувда қўшма лойиҳалар, ишбилармонларнинг алоқалари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, етакчи немис компаниялари ва банк институтларининг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришга келишиб олинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Кооперациянинг янги йўналишларини, энг аввало, индустриал кластерлар, рақамлаштириш ва «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги лойиҳаларни илгари суриш мақсадида 2021 йилнинг май ойида Ўзбекистон–Германия ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги учрашувини ўтказиш режалаштирилди.

    Томонлар Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши масаласида ҳамда Европа Иттифоқи билан конструктив мулоқот доирасида, шу жумладан, Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тайёрлашни тез фурсатда якунлаш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга аҳдлашиб олдилар.

    Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ва гендер тенглиги каби устувор йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим экани таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Гуманитар алмашинувлар соҳасида Ўзбекистонда немис тилининг ўрганилишини кенгайтириш ва бу борада тегишли давлат дастурини қабул қилиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

    Ўзбекистон Президенти ва Германия канцлери халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳамда глобал ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги сиёсати қўллаб-қувватланди. Афғонистондаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш, шу мақсадда транспорт ва энергетика соҳаларида минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш мақсадида кўрилаётган саъй-ҳаракатлар юксак баҳоланди.

    Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев канцлер Ангела Меркелни Ўзбекистонга келишга таклиф қилди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Кўксаройда кўчат эккани, Садир Жапаров Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкентда саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишгани ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида жами 22 та ҳужжат имзолангани ҳақида хабар берилганди.

    12.03.2021, 19:48   Изоҳ (0)   21234
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга қилган давлат ташрифи якунланди

    12.03.2021, 19:22

    Избосканда оилавий поликлиника шифокори 200 доллар пора олаётганида ушлангани маълум қилинди

    12.03.2021, 18:58

    Ўзбекистонда пенсия тарқатиш ҳуқуқи «Халқ банки»дан олиб қўйилиши мумкин

    12.03.2021, 18:34

    Ўзбекистон Қирғизистонга 20 та тез ёрдам машинасини совға қилди

    12.03.2021, 17:21

    Садир Жапаров Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкентда саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди

    12.03.2021, 17:09

    Шерободдаги кўприк қурилиши етти ойдан буён тўхтаб қолгани маълум бўлди. Аҳоли битмаган кўприкни сел оқизиб кетишидан хавотирда

    12.03.2021, 16:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.