Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон Қирғизистонга 20 та тез ёрдам машинасини совға қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
12 март куни Садир Жапаров Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкентдаги технопаркка ташриф буюрди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган транспорт воситаларини кўздан кечириш давомида Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга Ўзбекистон халқи номидан Volkswagen Caddy ва Isuzu D-Max русумли 20 та тез ёрдам машиналари совға қилинганини маълум қилди.
Садир Жапаров ушбу совға «ёқимли сюрприз» бўлганини айтиб, Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди. У «мамлакатлар ўртасида ҳеч қандай муаммо бўлиши мумкин эмас» дея қўшимча қилди ва қардошлик ва яхши қўшничилик муносабатлари, доимий кўмак ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдирди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)