• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Музокараларда асосий эътибор икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига қаратилди.

    Таъкидланишича, бу борадаги кўрсаткичлар ижобий динамикага эга. Хусусан, сўнгги тўрт йилда ўзаро савдо беш баробардан зиёдга ўсган ва 900 миллион доллардан ошган.

    Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш стратегик шерикликнинг устувор йўналиши эканини таъкидлади. Савдо айланмасини диверсификация қилиш ва номенклатурасини кенгайтириш орқали келгуси йилларда унинг ҳажмини икки баробар кўпайтириш имконияти борлиги қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу мақсадда икки мамлакат бозорларида харидоргир бўлган, шу жумладан, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар етказиб бериш, ташқи савдо инфратузилмаси ва экспорт-импорт операцияларини қўллаб-қувватлашга келишиб олинди. Савдо-иқтисодий алоқалар ривожида Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия муҳим ўрин тутаётгани эътироф этилди.

    Келишувларни амалга ошириш мақсадида ҳукумат раҳбарларига комиссиянинг навбатдаги йиғилишини тез орада ўтказиш вазифаси қўйилди. Савдо уйлари фаолиятини кенгайтириш, бизнес-форумлар ва саноат маҳсулотлари кўргазмаларини ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси бўйича аниқ лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди. Булар, хусусан, Қирғизистонда енгил автомобиллар, қишлоқ хўжалиги техникалари, маиший техникаларни йиғишни ташкил этиш, шунингдек, чегараолди ҳудудларда тўқимачилик ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳалардир.

    Эълон қилинган капитали 200 миллион АҚШ доллари бўлган Ўзбекистон – Қирғизистон инвестиция жамғармаси ташкил этилиши белгиланди, икки мамлакат ҳукуматларига унинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

    Қайд этилишича, транспорт соҳаси ва транзит йўлакларини ривожлантириш – Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигининг муҳим йўналиши. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар ташқи бозорларга яқин ва самарали чиқишни таъминлайди. Айниқса, Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой темир йўлининг қурилиши стратегик аҳамиятга эга.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президентлар мазкур йўлнинг қисқа вақтда барпо этилиши икки мамлакат манфаатларига тўлиқ мос келиши, минтақанинг транзит салоҳиятини юзага чиқариб, жозибадорлигини оширишини алоҳида таъкидлади. Шу боис ушбу муҳим лойиҳа бўйича ишларни биргаликда давом эттиришга келишиб олинди.

    Маълум қилинишича, Тошкент–Андижон–Ўш–Иркиштом–Қашғар халқаро мултимодал йўналиши ҳам савдо ҳажми ортишига хизмат қилади. Шунингдек, икки давлат шаҳарлари ўртасида автобус, темир йўл ва авиақатновларни қайта тиклаш юк ташиш, йўловчи ва туристлар оқимининг кўпайишида муҳим омил бўлади.

    Алоқаларнинг яна бир катта йўналиши – ҳудудлараро ҳамкорлик ҳисобланади. Бу борада 2017 йил 5 сентябрда ҳукуматлар ўртасида битим ҳамда икки мамлакат вилоят ва шаҳарлари ўртасида келишувлар имзоланган. 2018 йилда Ҳокимлар ва чегарадош вилоятлар маъмуриятлари раҳбарлари кенгаши тузилган.

    Учрашувда ҳудудлараро ҳамкорликни янада фаоллаштириб, эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, чегараолди вилоятларни комплекс ривожлантириш, давлат чегарасидан ўтказиш пунктларида аҳоли учун қулай шароитлар яратиш зарурлиги таъкидланди. Ушбу келишувлар ташриф арафасида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳамда Ўш, Жалолобод, Боткен ва Норин вилоятлари томонидан келишиб олинган «йўл хариталари» доирасида амалга оширилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Томонлар Марказий Осиёдаги сув-энергетика ресурсларидан комплекс ва оқилона фойдаланиш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади. Бу йўналишдаги ҳамкорликнинг узоқ муддатли барқарор механизмларини ишлаб чиқишга келишилди. Ўзбекистон Қирғизистонда гидроэнергетика лойиҳаларини амалга оширишда қатнашишга тайёрлигини билдирди.

    Учрашувда халқлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашнинг муҳим омили бўлган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    Фан, таълим, маданият, спорт ва туризм каби соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича якдил фикр билдирилди. Давлат раҳбарлари маданий алмашинувлар икки халқ ўртасида ўзаро тушуниш ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаб, маданият кунлари ва бошқа гуманитар тадбирларни қайта тиклашга келишиб олди.

    Қирғизистон президенти коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон томонидан кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида, жумладан, дори-дармон ва тиббиёт воситалари етказиб бериш борасидаги алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

    Мавзуга доир:

    • Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тошкентга етиб келди. Уни бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди
    • «Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида энди ҳеч қандай тўсиқлар йўқ» — Қирғизистон ТИВ вазири
    • Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тошкентда Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди
    • Кўксаройда Қирғизистон президенти Садир Жапаровни расмий кутиб олиш маросими бўлди (фото, видео)
    • Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров тор доирада музокара ўтказди

    11.03.2021, 20:19   Изоҳ (0)   12686
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби белгиланди

    11.03.2021, 20:11

    Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров тор доирада музокара ўтказди

    11.03.2021, 19:44

    «Бизда мен раҳбарман, менинг айтганим бўлади, деган қоида сақланиб қолган» — Иномжон Тоғаев

    11.03.2021, 19:23

    Кўксаройда Қирғизистон президенти Садир Жапаровни расмий кутиб олиш маросими бўлди (фото, видео)

    11.03.2021, 18:10

    Ўзбекистонда Президент мактабларига 2021/2022 ўқув йилида 1632 нафар ўқувчи қабул қилинади

    11.03.2021, 17:25

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун кўтарилди

    11.03.2021, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.