• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бизда мен раҳбарман, менинг айтганим бўлади, деган қоида сақланиб қолган» — Иномжон Тоғаев

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси ўринбосари — ижрочи директори Иномжон Тоғаев «Америка овози»га берган интервьюсида ННТлар ва ҳокимиятларнинг ўзаро ҳамкорлигига тўхталиб ўтди, деб ёзмоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «Америка овози»

    Фото: «Америка овози»

    Унинг айтишича, «муаммони кўтариб чиқаётган одамлар унинг ечимини ҳам ўзи билади».

    «Ўзи аслида, нодавлат ташкилотлар ҳокимларнинг, маҳаллий давлат идораларининг ўнг қўли ҳисобланади. Сиз бир материал берсангиз, бунинг тўғрилигини билишади. Энг қизиғи, муаммони кўтариб чиқаётган одамлар унинг ечимини ҳам ўзи билади. Тошкентда курсида ўтириб, муаммони, вазиятни билмаслигимиз мумкин, лекин ўша инсонлар яхши билишади. Улардан фойдаланиш керак. Лекин бизда бундай эмас. Бизда мен раҳбарман, менинг айтганим бўлади, деган қоида йиллар давомида сақланиб қолган ва бу нарса ўзининг салбий томонини кўрсатяпти», — деган Тоғаев.

    Шунингдек, у лоббизм масаласи ҳақида ҳам ўз фикрини билдирди.

    «Мен бу механизм бор, деб айта олмайман. Ёлғон бўлади бу. Лекин якунига етган йилда бу нарса бошланди. Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов билан кўп ишлаб, уларга маълумотлар тақдим этганимиздан сўнг биз билан боғланишди. Улар билан кўпроқ ишламоқчи бўлганимиздан кейин уларнинг назарига тушдик», — деган федерация ижрочи директори.

    У «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг маънан эскиргани, янги қонун ўтган йили қабул қилиниши белгилангани, бироқ бу масала ортга суриб келинаётганини айтди.

    «Қонун 1996 йилда қабул қилинган ва маънан эскирган. Янги қонун қабул қилиниши 2020 йилги давлат дастурига киритилган, лекин қонун қабул қилинмади. Нимага? Бунга масъул идоралар тез-тез ишламоқчи бўлишган. Бунда жамоатчилик фикри инобатга олинмаган. Катта-катта жамоат ташкилотларининг фикри инобатга олинмагани сабаб қонун мўрт бўлган ва қайтариб юборилган. Биз ҳам қонун лойиҳасини кейин эшитганмиз. Бизда йиллар давомида йиғилган тайёр материаллар бор эди. Кейинроқ бевосита Олий Мажлис биздан шу таклифларни сўради. Бу нарса берилди, балки улар ҳозир банд бўлиши мумкин. Аслида, қонун ижодкорлигида жамоат ташкилотларининг иштироки бўлиши шарт», — дея ўз муносабатини билдирган Иномжон Тоғаев.

    Федерация раиси ўринбосарининг айтишича, «айрим ҳокимлар истеъмолчилар ҳуқуқларини ўзлари англаб қўллаб-қувватлашади».

    «Сиз бирор жойда ўқимаслигингиз, ишламаслигингиз мумкин, лекин сиз яшаяпсиз ва сиз истеъмолчисиз. Ҳамма инсон истеъмолчи. Биз ҳудудларда ҳокимлар билан ишлаймиз. Айрим ҳокимлар истеъмолчилар ҳуқуқларини ўзлари англаб қўллаб-қувватлашади. Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бир йиғилишда ‘Мен истеъмолчиман, бугундан бошлаб бу федерацияга ўзим аъзо бўламан’, деб айтганидан сўнг вилоятдаги фаолият алоҳида эътиборга олинди», — деди у.

    Аввалроқ Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилиниши ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, ҳар йил якунлари бўйича ННТлар томонидан амалга оширилган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси, ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар натижадорлиги ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан уларнинг рейтинги тузилади.

    Бундан ташқари, мамлакатда ННТлар фаолияти давлат аралашувидан ҳимоя қилинади.

    Мавзуга доир:

    • «Билса ҳазил, билмаса чин принципида ишланган» — Иномжон Тоғаев электр ва газ таъминотидаги қўшиб ёзишлар ҳақида
    • «Бирор раҳбарнинг ўғли бизнес қилиши мумкин эмас, деган қоиданинг ўзи йўқ» — Иномжон Тоғаев

    11.03.2021, 19:23   Изоҳ (0)   19435
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кўксаройда Қирғизистон президенти Садир Жапаровни расмий кутиб олиш маросими бўлди (фото, видео)

    11.03.2021, 18:10

    Ўзбекистонда Президент мактабларига 2021/2022 ўқув йилида 1632 нафар ўқувчи қабул қилинади

    11.03.2021, 17:25

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун кўтарилди

    11.03.2021, 17:10

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тошкентда Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди

    11.03.2021, 16:50

    Шавкат Мирзиёев Абу-Даби валиаҳдини 60 ёшга тўлгани билан табриклади

    11.03.2021, 16:24

    «Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида энди ҳеч қандай тўсиқлар йўқ» — Қирғизистон ТИВ вазири

    11.03.2021, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 




    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.