Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) марказлаш тизимда ўтказиладиган Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқич ўйинларига мезбонлик қиладиган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, «Пахтакор» ҳаракат қиладиган B гуруҳи ўйинлари БААнинг Шаржа шаҳрида бўлиб ўтади. ОКМК гуруҳ босқичига йўлланма оладиган бўлса, А гуруҳи вакиллари билан Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўйнайди.
Қуйидаги гуруҳ босқичига мезбонлик қиладиган шаҳарлар билан танишинг:
Ғарб минтақаси:
- А гуруҳи — Ар-Риёд (Саудия Арабистон)
- B гуруҳи — Шаржа (БАА)
- C гуруҳи — Жидда (Саудия Арабистон)
- D гуруҳи — Ар-Риёд (Саудия Арабистон)
- E гуруҳи — Ҳиндистон
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» B гуруҳида «Шаржа» (БАА) ва «Тракторсози»га (Эрон) қарши ўйнайди. Тўртинчи рақиб номи «Ал-Ваҳда» (Саудия Арабистони) — «Ал-Қува ал-Жавия» (Ироқ) плей-офф ўйинидан кейин маълум бўлади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ОЧЛ мезбонлиги учун ариза топширмаган. Бироқ «Насаф» ва ОКМК ОФК Кубоги гуруҳ босқичини ўзида ўтказиш хоҳишини билдирган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)