• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кўплаб мамлакатларнинг мактаб ўқувчилари бир йиллик пандемиядан сўнг анъанавий таълимга қайтди

    Дунёнинг кўплаб мамлакатларида мактаб ўқувчилари коронавирус пандемияси сабабли масофавий шаклда таълим олмоқда. Лекин баъзи давлатларда мактаблар одатий таълим шаклини қайта тиклади, яна баъзилари эса бунга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аксарият Европа мамлакатларида таълим муассасалари, шу жумладан, болалар боғчалари аллақачон очилган бўлса-да, бир қатор чекловлар мавжуд.

    Германияда 22 февралдан бошлаб бошланғич мактаблар очилди, ўқувчилар навбатма-навбат гуруҳларга бўлиниб ўқитилмоқда. Қоидалар минтақаларга қараб фарқ қилади. Масалан, Берлинда ўқувчилар 22 февралдан дарсларга қатнаши мумкин, лекин бу улар учун мажбурий эмас, машғулотларда онлайн тарзда иштирок этиш ҳам мумкин. Мактабга келиб, таълим олишни истаганлар тиббий ниқоб тақиши ва 1,5 метрлик ижтимоий масофага амал қилиши лозим. 4-синфдан 6-синфгача бўлган ўқувчилар учун 9 мартдан ўқув жараёнлари бошланди. 10—13-синф ўқувчилари 17 мартдан бошлаб дарсларга қатнаши мумкин бўлади. Аввалроқ Германияда карантин муддати 28 мартгача узайтирилган эди.

    Франция 2020 йилнинг май ойидан бери мактабларни деярли ёпмади. Таълим муассасаларида қатъий санитар-эпидемиологик чоралар жорий қилинган. 25 февраль куни бош вазир Жан Кастекс француз ҳукуматининг шундай узоқ муддат давомида мактабларнинг кундузги фаолиятини тўхтатмай «яхши қарор» қабул қилганини таъкидлади. Хусусан, 31 январдан бошлаб Франция Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлардан келувчилар учун мамлакатга киришни тақиқлади.

    Испанияда мактаблар 2020 йилнинг сентябрь ойида қайта иш бошлади. Тиббий ниқоб тақиш мажбурияти ўқувчиларнинг ёшига қараб фарқ қилади. Шунингдек, агар битта ўқувчида COVID-19 аниқланса, унинг барча синфдошлари карантинга олинади.

    Аввалроқ Испанияда AstraZeneca вакцинаси билан кексаларни эмлаш тақиқлаб қўйилган эди.

    Ўз навбатида Бельгия ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган чекловларнинг юмшатилишини муҳокама қилар экан, асосий муаммо мактаблардаги одатий ўқув жараёнларининг бузилиши эканини таъкидлаб келди. 2020 йилнинг кузида пандемиянинг иккинчи тўлқини бошланганидан бери ўрта мактаб ўқувчиларининг аксарияти гибрид таълимга ўтди: дарсларнинг 50 фоизи анъанавий, 50 фоизи масофавий тарзда ташкил этилди. 5 март куни ўқиш қийин бўлган талабаларга март ойидан анъанавий дарсларга қайтиш учун рухсат берилди. 19 апрелдан бошлаб, Пасха байрамидан кейин бошланғич ва ўрта мактабнинг барча ўқувчилари тўлиқ анъанавий таълимга қайтиши мумкин. Бундан олдин Бельгияда AstraZeneca вакцинаси учун ёш билан боғлиқ чекловлар бекор қилинган эди.

    Италияда бош вазир Марио Драги коронавируснинг кенг тарқалган «қизил» ҳудудлардаги барча таълим муассасаларининг ёпилиши тўғрисидаги буйруқни имзолади. Шунингдек, хавфнинг «тўқ сариқ» ёки «сариқ» даражасидаги ҳудудлар губернаторлари ҳам ўз ташаббуси билан таълим муассасаларининг фаолиятини тўхтатди. Натижада италиялик ўқувчиларнинг асосий қисми масофадан туриб таҳсил олмоқда. Мамлакат расмийлари таълим муассасалари қачон нормал иш фаолиятини бошлаши тўғрисида маълумот бермаяпти.

    Маълумот учун, Италия президенти Сержо Маттарелла Lazzaro Spallanzani номли Рим Миллий юқумли касалликлар институтида коронавирусга қарши эмланди.

    Португалия Европа Иттифоқининг энг қатъий COVID-19 чекловлари қўлланилаётган мамлакатларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатда мактаблар ҳалигача фаолиятини бошламаган. 11 март куни ҳукумат хавфсизлик чораларини бекор қилиш режасини кўриб чиқади, бунда ўқувчиларнинг мактабга қандай тартиб-қоидалар асосида қайтиши белгиланади. «Публику» нашрининг ёзишича, давлат мактабларининг директорлари ёш болаларни иложи борича тезроқ мактабга қайтаришни талаб қилмоқда, чунки уларнинг бошқалардан кўра изоляцияга тоқат қилиши қийинроқ кечади. Шунингдек, уларнинг фикрига кўра, биринчи навбатда мактабгача таълим марказлари ва болалар боғчаларини очиш лозим. Шунингдек, Германия ҳарбийлари Португалияга COVID-19’га қарши курашда ёрдам беради.

    Буюк Британиянинг миллионлаб ўқувчилари шу ҳафтада мактабларга қайтди. Бунгача ўқувчилар икки ойдан кўпроқ масофавий таълим олди. Кўплаб Британия мактаблари ҳали тўлиқ очилмаган, улар анъанавий дарсларни бошлашдан олдин ўқувчилардан коронавирусга тест олинади. Тиббий ниқоб тақиш ва ўқувчилардан COVID-19’га тест олиш тавсия этилади, лекин бу мажбурий эмас. Мамлакатда коронавирус бўйича хавф даражаси пасайтирилди.

    Яқин Шарқ мамлакатларининг мактабларида ҳам таълим жараёнлари билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Мисол учун, Иорданияда мактаблар атиги бир ой ишлади ва 10 мартдан бошлаб коронавирус билан касалланиш кўпайгани сабабли яна ёпилди. Болалар яна қачон мактабларга қайтиши ҳозирча номаълум. Евроиттифоқ эса Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларини ривожлантириш учун 7 миллиард евро ажратади.

    Коронавирусга қарши эмлаш авж олган Исроилда ҳали барча мактаблар фаолиятини қайта тиклаганича йўқ. Лекин ҳукумат коронавирус устидан ғалаба қозонилгани ҳақида эълон қилди. Мамлакатда 50 ёшдан ошганларнинг камида 70 фоизи эмланган шаҳарларда ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчилари анъанавий таълимга қайтди. Кўплаб шаҳарларда ўқувчилар ҳафтасига камида икки-уч кун дарсларга қатнаяпти, лекин баъзи жойларда ўқувчилар таълимни тўлиқ масофавий шаклда давом эттирмоқда.

    COVID-19’нинг кенг тарқалган ҳудудларидан бири бўлган Бразилияда мактаблар, хусусан, давлат таълим муассасаларининг фаолияти тикланмаган. Лекин баъзи штатларда хусусий мактаблар фаолияти йўлга қўйилган. Мутахассислар болалар таълим муассасаларининг очилишини танқид қилмоқда, чунки бу жойларда вирус билан зарарланиш хавфи юқори. Улар шу каби хатарлардан огоҳлантириб, иложи борича мактабларни узоқроқ муддат очмасликка чақирмоқда. Маълумот учун, Бразилияда Pfizer вакцинаси фойдаланиш учун тасдиқланган.

    Хитойда коронавирус сабабли таълим жараёнлари 2020 йилнинг февраль ойи охирига қадар қайта тикланмади. Тўгараклар ва ҳар қандай қўшимча машғулотларнинг анъанавий тарзда ўтилиши тақиқланди. Ўқувчилар ўз ҳудудларида эпидемиологик вазият яхшиланганидан кейин мактабларга ва бошқа ўқув муассасаларига қайтди. Бу ҳар хил вақтда рўй берди. Шанхай ва Гуандунда мактаблар апрель ойидан бошлаб очила бошлади, Уханда эса улар етти ойга ёпилди. Мактаблар узил-кесил 2020 йилнинг сентябрь ойида очилди. Бу вақтга келиб мамлакатда коронавирус инфекциясининг саноқли ҳолатлари рўйхатга олинган эди. Эҳтиёт чоралари ҳудудлардаги вазиятга қараб кўрилган эди. Аввалроқ Хитойда кўршапалакларнинг биоматериалида SARS-CoV-2 вируси аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

    Мавзуга доир:

    • Сайёҳлар учун тўлиқ очиқ бўлган мамлакатлар номи маълум қилинди
    • Коронавирусга қарши чекловлар қайси мамлакатларда кучайтирилиб, қайсиларида юмшатилди? Коронахабарлар
    • АҚШнинг Техас ва Миссисипи штатлари ниқоб тақиш мажбуриятини бекор қилди ва тадбиркорлар учун чекловларни олиб ташлади

    11.03.2021, 06:06   Изоҳ (0)   15304
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гавайида сув тошқини сабаб уйлар ва кўприклар вайрон бўлди (видео)

    11.03.2021, 00:58

    Тунис қирғоқлари яқинида иккита қайиқ ағдарилиб, 39 нафар муҳожир чўкиб кетди

    11.03.2021, 00:27

    Эфиопияда жангарилар черковга ҳужум уюштириб, 30 га яқин одамни ўлдирди

    11.03.2021, 00:12

    Арманистон ҳукумати Бош штаб бошлиғи ишдан олинганини эълон қилди. Шундан кейин президент Конституциявий судга мурожаат қилди

    10.03.2021, 23:47

    Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг интервьюси шов-шувга айланди. Бутун дунё Британия монархияси бу зарбага қандай дош беришини муҳокама қилмоқда

    10.03.2021, 22:36

    Россия ҳукумати Twitter’нинг ишлаш тезлигини пасайтирди ва унинг блокланишини ҳам истисно қилмади

    10.03.2021, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.