Фарғона вилояти Данғара тумани Тумор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи А.А. Жиззах вилояти Зарбдор тумани Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, ундан пора талаб қилишаётганини билдирди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Фуқаро А.А. Зарбдор туманидаги Тошкесган қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан бир нечта дарахтни кесган. Бундан хабар топган туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизими ходимлари С.Т. ва М.О. қонунбузарга чора кўрмаслик эвазига 2 миллион сўм пора сўраган.
А.А.нинг аризаси асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ташкил этилган тезкор тадбирда 1 миллион сўм пора олган С.Т. ушланган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Самарқандда МФЙ раиси дарахтларни ноқонуний кестириб, ўсимлик дунёсига салкам 129 миллион сўм зарар етказгани маълум бўлганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)