• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Ўзбекистонда 2025 йилгача электромобиллар ишлаб чиқарилмайди — «Ўзавтосаноат»

    Ўзбекистонда ҳозирги вақтда электромобилларни ишлаб чиқариш учун зарур инфратузилма йўқ. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» компаниясининг Стратегия бўлими бошлиғи Рустам Қодиров UzAuto Motors’нинг Асака шаҳрида ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Қодировнинг таъкидлашича, компания прогнозлари бўйича «бизнинг шароитда электромообиллар ишлаб чиқаришни 2025 йилдан кейин ўйлаб кўрса бўлади», шу боис ҳозирда электромобиллар борасида фақат концепция йўналишида иш олиб борилмоқда. У бу фикрни «халқаро таҳлиллардан келиб чиқиб» айтди.

    Рустам Қодиров.

    Рустам Қодиров.
    Фото: «Gazeta.uz»

    «Биринчидан, дунё бўйича бир йилда ўртача 100 миллион дона машина сотилса, бунда электромобилларнинг улуши 2 фоизни ташкил этади. Иккинчидан, Ўзбекистонда ҳаммага ёқадиган, ҳамманинг тилида бўлган электромобил қайси? Ҳа, Tesla. Унинг нархи 35 минг доллардан бошланади, у ҳам субсидия билан. Хитой, Жанубий Корея, Япония, Германия, АҚШда ҳам, электромобил сотиб олаётганда давлат харидорларга субсидиялар беради. Шунинг ҳисобига машина арзонроқ тушади. Агар ўз нархига олсангиз, 35 минг доллардан анча қиммат бўлади», — деди «Ўзавтосаноат» вакили.

    Рустам Қодировнинг қайд этишича, «электромобил бўладими, бошқаси бўладими, бизда қиммат машина ололадиган одамлар, ҳарқалай, анча кам».

    «Бизнинг 80 фоиз савдомиз нархи 11 минг доллардан паст бўлган машиналарга тўғри келади. Шунинг учун ҳам ҳозир электромобил ишлаб чиқаришдан кўра, биринчи навбатда, инфратузилмани яратишимиз керак. Кўпчилик: ‘Мен электромобил сотиб олиб, уйимда 15 минут қувват олдириб, кетавераман’, деб ўйлайди. Бу умуман нотўғри фикр. Чунки, электромобилни ўртача 10—14 соатгача қувват олдириш ҳам мумкин ва бунинг учун алоҳида тузилма бўлиши лозим», — деди у.

    «Ўзавтосаноат» вакили Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳолатида электромобиллар экологияга кутилган фойдани бермаслигини ҳам таъкидлаб ўтди.

    «Электромобилларнинг ҳақиқатан ҳам экологияга фойдаси бор. Лекин бир нарсани ёддан чиқармаслигимиз керак — Ўзбекистонда электр энергиясининг 80 фоизи, адашмасам, айнан газ ва кўмирни ёқишдан олинади. Шаҳарни ичида экологияни яхшилаймиз деймизу, аммо шаҳар ташқарисида электр марказларини ишлатиб, у ерда газ ва кўмирни ёқамиз. Ҳаммамизнинг экологиямиз, осмонимиз битта-ку. Шу томонини ҳам ўйлаганмиз» , — дея қўшимча қилди Рустам Қодиров.

    «Ўзавтосаноат» компанияси электромобиллар устида иш олиб бораётгани илк бор 2018 йил май ойида маълум бўлган эди. Компаниянинг ўша вақтдаги раҳбари Умиджон Салимов «яқин икки ой ичида электромобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича республика концепцияси ишлаб чиқилиши»ни билдирган эди. 2020 йил ноябрида эса «Ўзавтосаноат»нинг Р&Д маркази муҳандислари «ярим йил ичида» нархи 10 минг доллар атрофида бўладиган, бир марта тўлиқ қувватлантирилгач 150 километр йўл боса оладиган Лабо электромобиллари ишлаб чиқарилиши мумкинлигини маълум қилган эди.

    Ўзбекистон ҳукуматининг 2020 йил 29 декабрдаги қарорида «Ўзавтосаноат»ни фақат электродвигателда ҳаракатланувчи енгил автомобиллар ва мототранспорт воситалари ишлаб чиқаришга ўтказиш мақсади ошкор этилган эди. Қарор доирасида компанияга 1 февралга қадар лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш учун хорижий эксперт ва консалтинг компанияларини жалб этиш ҳақида топшириқ берилган эди. Айни вақтда, расмийлар 2021 йил охиригача Тошкентдаги барча ёқилғи қуйиш шохобчаларида электромобилларни қувватлантириш имконияти пайдо бўлиши ҳақида баёнот берган.

    2019 йилнинг май ойида «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида 2023 йилдан Hyundai электромобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилаётгани маълум қилинган эди — лойиҳанинг ҳозирги тақдири номаълум. Ўша йилнинг сентябрь ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг Қўқонга ташрифи вақтида унга шу ерда ишлаб чиқариладиган ва 3 минг доллардан сотиладиган электромобиллар намойиш этилган эди. Бу лойиҳа ҳам ҳозирда қайси босқичда экани маълум эмас. Бундан ташқари, бир қатор хорижий компаниялар ҳам Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш таклифи билан чиққан.

    Мавзуга доир: Видео: Кўриниши Mercedes AMG’га ўхшайдиган Қўқон электромобиллари

    Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонга умумий қиймати 2,9 миллион доллар бўлган жами 131 та электромобил импорт қилинган — бу 2018 йилги кўрсаткич (13 та)дан 10 марта, 2019 йилги кўрсаткич (39 та)дан камида уч баробар кўп. Ўтган йили импорт қилинган электромобилларнинг 92 таси Хитойдан, 13 таси Жанубий Кореядан, 7 таси АҚШдан, 7 таси Грузиядан, 5 таси Грузиядан, қолган 7 таси эса бошқа давлатлардан олиб кирилган. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда электромобиллар импорти акциз ва бож солинмайди. Фақат ҚҚС, божхона расмийлаштируви ва Республика йўл жамғармаси учун тўловларни ўтказиш керак.

    Мавзуга доир: Тошкентлик тадбиркор пойтахт такси хизмати учун Хитойдан 500 та электромобил сотиб олди (видео)

    09.03.2021, 10:13   Изоҳ (0)   23587
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Ягона нусхада яратилган тўрт эшикли узайтирилган Gelandewagen кабриолети

    08.03.2021, 18:53

    Тошкентда юз берган ЙТҲда Cobalt «учиб», бошқа Cobalt’нинг устига тушди. Ҳодисадан сўнг тўрт кишига тиббий ёрдам кўрсатилди

    08.03.2021, 14:12

    Тошкентда Nexia автобусга урилиб, уни ағдариб юборди. Икки киши жабрланган

    08.03.2021, 13:49

    Сурхондарёдан Тошкентга йўлга чиққан Nexia’нинг ёниб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди

    07.03.2021, 20:36

    Йирик шаҳарлардаги тирбандликларни ҳайдовчисиз капсула ёрдамида бартараф этиш таклиф қилинди (видео)

    07.03.2021, 17:57

    Японияда 37 йиллик Toyota Corolla «хачироку» 55 минг доллар нархида сотувга қўйилди (фото)

    06.03.2021, 21:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.