• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коронавирусга қарши чекловлар қайси мамлакатларда кучайтирилиб, қайсиларида юмшатилди? Коронахабарлар

    Айрим мамлакатларда COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашуви фонида амалдаги чекловлар узайтирилди ёки янгилари киритилди. Бошқаларида эса коронавирусга қарши эмлаш кампанияси ортидан вазият яхшиланиши натижасида чекловлар сусайтирилди. «Дарё» коронадайжестида шу янгиликларга қисқача тўхталиб ўтамиз.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Нидерландияда COVID-19 пандемияси туфайли жорий қилинган комендантлик соати 31 мартгача узайтирилади. «Ҳозир қандайдир юмшатишлар ҳақида эълон қилиш номаъқул бўлган бўларди», — деди мамлакат бош вазири Марк Рютте. Шу билан бирга, 15—17 март кунларига белгиланган парламент сайловларини ўтказиш учун истисно қилинади. Агар яқин орада мамлакатда коронавирус билан касалланиш даражаси пасайса, келаси ойдан бошлаб ресторан ва барларга очиқ айвонларда мижозларга хизмат кўрсатиш учун рухсат берилиши мумкин. Нидерландияда 21:00 дан 04:30 гача амал қиладиган комендантлик соати 23 январдан кучга кирган.

    Эстонияда коронавируснинг «британча» штамми фаол тарқалаётгани туфайли 11 мартдан қатъий карантин чоралари киритилади. Улар камида бир ой муддатга жорий қилинади. Мамлакатда барча болалар ва ўсмирлар масофавий таълимга ўтказилади, дўконлар, умумий овқатланиш жойлари ёпилади, оммавий тадбирлар бекор қилинади. Кўчаларда «2+2» қоидаси киритилади — фақат икки киши учрашиши (оилалардан ташқари) ва улар бир-биридан икки метр узоқликда бўлиши керак. Спорт билан фақат ёлғиз шуғулланиш мумкин.

    Финляндияда деярли бутун мамлакат бўйлаб COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашгани туфайли ресторан ва барлар уч ҳафтага ёпилади. Мамлакатнинг баъзи ҳудудларидан ташқари барча жойларда умумий овқатланиш муассасалари фақат уйга олиб кетиш учун ишлаши мумкин. 8 мартдан Финляндияда уч ҳафталик локдаун бошланди. Катта синф ўқувчилари, гимназия ва касбий таълим муассасаларида ўқувчилар масофавий таълимга ўтказилди. Шунингдек, мамлакатда 1 мартдан фавқулодда ҳолат амал қилиб келмоқда.

    Черногория ҳам коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари ёмонлашгани сабабли ўз чегараларини ёпиб қўйиши ва қатъий чеклов чораларини киритиши мумкин. Мамлакат президенти Мило Жуканович COVID-19 билан боғлиқ вазиятни жиддий деб атади ва чораларни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

    Исроилда эса 8 мартдан баъзи тоифадаги чет элликларнинг мамлакатга киришига рухсат берилди. Шунингдек, исроилликларнинг мамлакатга қайтишига қўйилган тақиқ ҳам олиб ташланди. Яқин ҳафталар ичида биринчи навбатда уларнинг Исроилга киришига рухсат берилади, чунки 23 март куни Исроилда муддатидан олдинги парламент сайловлари бўлиб ўтади. Хорижликлардан мусобақаларга келаётган профессионал спортчилар, чет эллик ишчилар ҳамда мамлакат фуқароларининг турмуш ўртоқларига Исроилга кириш учун рухсат берилади. Исроил коронавирус туфайли киритилган чекловларни оммавий эмлаш фонида сусайтирмоқда. Мамлакат коронавирусга қарши вакцинация борасида дунёда етакчилик қилмоқда: айни пайтгача вакцинанинг ҳар иккала дозасини қабул қилганлар мамлакат аҳолисининг 41,4 фоизини ташкил қилмоқда.

    Таиландда апрелдан COVID-19’га қарши эмланган чет эллик сайёҳлар учун 7 кунлик карантин жорий қилинади. Айни пайтда мажбурий яккаланиш муддати икки ҳафтага тенг. Эмланганлар паспортига эга чет элликлар учун октябрдан карантин бутунлай бекор қилиниши ҳам мумкин.

    Тунисда бундай қоида 8 мартданоқ амал қилишни бошлади: 2021 йилнинг 8 мартидан 28 мартигача бўлган даврда меҳмонхоналардан бирида хона банд қилган чет элликлар мамлакатга келишдан аввал 72 соат ичида олинган ПЗР-тестнинг манфий натижасини тақдим этиши ва етиб келиш пунктида экспресс-тестдан ўтиши керак, меҳмонхонада етти кунлик карантиндан кейин ўз ҳисобидан ПЗР-тест ўтказиб, манфий натижани тақдим этиши керак.

    АҚШда коронавирусга қарши вакцинанинг иккала дозасини ҳам олган фуқаролар бино ичида ниқоб тақмаган ҳолд ава ижтимоий масофа сақламаган ҳолда ўзаро йиғилиши мумкин бўлди. АҚШ Касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари тавсияларига кўра, шунингдек, тўлиқ эмланган одамлар уйда COVID-19’нинг оғир шакли ривожланиши хавфи паст бўлган одамлар билан уйда тўпланиши мумкин, масалан, вакцина олган кексалар соғлом фарзандлари ва невараларининг уйларига бориши мумкин. Айни пайтгача АҚШ аҳолисининг 9 фоизга яқини коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

    8 мартдан бошлаб Буюк Британияда ўрта мактаблардаги қатнаб ўқиш тўлиқ тикланди. Мактаблар январда қисман очилган эди, аммо бошланғич мактаблар ўқувчилари ҳамон масофавий таълимда эди. Мактабларга қатнаб ўқишнинг тўлиқ тикланиши COVID-19’га қарши фаол вакцинация билан ҳам боғлиқдир. Айни пайтга қадар Британиянинг 23 миллион аҳолиси вакцинанинг камида битта дозаси билан эмланган, бу эса касалхоналарга юклама анча камайишига олиб келди.

    Мавзуга доир:

    • Коронавирусга қарши эмланган Далай-лама, аёллар ҳуқуқларига салбий таъсир кўрсатган пандемия, Австрия ҳамда Германиядаги намойишлар ва бошқа коронахабарлар
    • Қўлида Путиннинг портрети билан эмланган аргентиналик мер, 17 та вакцинани синаётган Хитой, умуммиллий эпидемия режимини 3 ойга узайтирган Германия ва бошқа коронахабарлар
    • Исроил коронавирус устидан ғалаба қозонгани ҳақида эълон қилди. Яна қайси мамлакатлар бу маррага яқин қолмоқда?

    09.03.2021, 11:12   Изоҳ (0)   25829
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Халқаро олимпия қўмитаси Лукашенконинг катта ўғлини Беларусь Олимпия қўмитаси раҳбари деб тан олмади

    09.03.2021, 09:42

    Бэнкси касалхонада чизилган ўз асарини кимошди савдосига қўяди

    08.03.2021, 23:42

    Сурия президенти ва унинг рафиқасида коронавирус аниқланди

    08.03.2021, 23:27

    Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл Опра Уинфрига икки соатлик интервью берди. Меган расизм ва суицид ўйлари, Гарри отаси билан низо ҳақида гапирди

    08.03.2021, 23:15

    Францияда вертолёт ҳалокати оқибатида миллиардер ва сиёсатчи Оливье Дассо ҳалок бўлди

    08.03.2021, 19:32

    NYT: АҚШ Россияга қарши бир қатор киберҳужумлар тайёрламоқда

    08.03.2021, 15:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.