Самарқанд шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузган Nexia ҳайдовчиси 1,225 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 7 февраль куни шаҳарнинг Мирзо Улуғбек кўчасида Nexia русумли 30 О 057 QA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси I.Ш. йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган. Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловасида (транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар) белгиланган талабни бузиб ҳаракатлангани бўйича чора кўрилган ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳайдовчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-модда 5-қисми билан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага тортилган.
Аввалроқ TikTok’да машҳур бўлишни истаб, ҳаракатланиб кетаётган машина ойнасидан танасини чиқарган ҳолда видео олган тасвирчига чора кўрилгани, Тошкентда маст ҳолда автомобиль бошқариб, ЙПХ ходимлари билан жанжал уюштирган собиқ депутат жаримага тортилгани, шунингдек, Бухорода таниши билан саломлашиш учун машинасини йўлнинг ўртасида тўхтатган ҳайдовчига жарима белгилангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)