• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода ЮНЕСКО ҳимоясидаги тарихий марказда меҳмонхона қурилиши аҳоли норозилигига сабаб бўлди. Ҳоким ҳар қандай вазиятда ҳам аҳоли манфаати биринчи ўринда эканлигини айтди

    Бухоронинг эски шаҳрида таъмирлаш ишлари кетаётган кўчаларнинг биридаги тунука тўсиқларда «Йўқолсин маҳалла раиси!», «Қачонгача бу ҳол давом этади?», «Ноқонуний қурилиш! Ҳокимлар қаерга қараяпти?!», дея ёзилган суратлар пайдо бўлди, шунингдек, ЮНЕСКО ҳимоясидаги тарихий марказда меҳмонхона тикланаётгани ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири суриштирув ўтказди.

    Фото: Telegram

    Суриштирувга кўра, Бухоронинг эски шаҳрида жойлашган ЮНЕСКО ҳимоясида бўлган қадимий «Гавкушон» ансамбли қошида кўп қаватли меҳмонхонанинг қурилиши аҳолининг норозилигига сабаб бўлган. Мутасаддилар бу ҳолатга бир неча йилдан буён эътибор қаратмагач аҳоли ўз норозилигини ҳудудда таъмирлаш ишларида фойдаланилаётган тунука тўсиқларга ёзиш орқали намойиш этган.Билдирилишича, «Гавкушон» ансамбли 1993 йилда тарихий марказ сифатида ЮНЕСКО муҳофазасига олинган бўлиб, у «Гавкушон» ҳовузи, «Гавкушон» мадрасаси, «Хўжа калон» минораси ва, шунингдек, «Олимжон» карвонсаройини ўз ичига олади. Мазкур ҳудуд «Ҳамид Олимжон» МФЙга киради.

    Фото: «Дарё»

    2021 йилда маҳалла «Обод маҳалла» давлат дастурига киритилгани боис ансамблда таъмирлаш ишлари бошланганига бир неча кун бўлган. Бироқ маҳалла аҳолиси темир тўсиқлар ортидаги ҳудудда кўп қаватли меҳмонхона қурилиши назарда тутилгани сабаб уч йилдан буён эътиборсиз ва ташландиқ аҳволда қолдирилганини, бу эса уларнинг азият чекишига сабаб бўлаётганини билдирмоқда. Аҳолининг норозилиги айнан шу ердан бошланган.

    Фото: «Дарё»

    Бухоро шаҳар ҳокимининг 2018 йил 28 июндаги қарорига асосан, «Prime Real Estate» МЧЖга ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ва унинг муҳофазасига олинган шаҳарнинг тарихий қисмида жойлашган «Олимжон» карвонсаройининг ғарб томонидаги бўш ер майдонида, собиқ «Эпифанов савдо уйи» ўрнида меҳмонхона қуриш учун ер майдони ажратилган. «Дарё» мухбирининг аниқлик киритишича, 2018 йилнинг 30 июнида Бухоро шаҳар ҳокимининг Ер участкалари бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия йиғилиши қарорига кўра, меҳмонхона биноси қурилиши учун танланган мазкур ер майдони шаҳар ҳокимлигининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган захира ерлари ҳисобида эканлиги айтиб ўтилган. Ва «Prime Real Estate» МЧЖга меҳмонхона биноси қуриш учун ер майдони истисно тариқасида ҳеч қандай танловсиз ажратиб берилган.

    Меҳмонхона қурилиши мўлжал қилинган ер майдони.

    Меҳмонхона қурилиши мўлжал қилинган ер майдони.
    Фото: «Дарё»

    Шимолдан «Гавкушон» ансамбли, шарқдан «Олимжон» карвонсаройи, жанубдан якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда ғарбдан «Намозгоҳ» ва «Баҳоуддин Нақшбанд» кўчалари билан чегарадош мазкур ер майдонида меҳмонхона тикланишига маҳаллий аҳоли қаршилик кўрсатиб келмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Бухоро шаҳар ҳокимлиги томонидан ўша пайтда нотўғри қарор чиқарилган. Ҳатто ўша ҳужжатларни имзолатишда ҳам марҳум шаҳар ҳокими Карим Камолов кўзига чап беришган. Жуда кўп ташкилотларга мурожаат қилдик. Шундоқ ҳовлиларимиз олди уч йилдан буён ташландиқ ва қаровсиз аҳволда. Аввалги шаҳар ҳокими ҳаётлик даврида 2019 йил ўрталарида ҳам, 2020 йил бошларида ҳам ўзбошимчалик билан бошланган ушбу қурилиш ишларини тўхтатиб келган эди. Афсуски, ўлимидан уч кун ўтар-ўтмас, қурилиш ташкилоти вакили Абдулла Аминов техника воситалари билан келиб, иш бошлади. Биз қаршилик кўрсатишга мажбур бўлдик»,— дейди фуқаро Қудрат Ниёзов.

    Фото: «Дарё»

    «Ҳамид Олимжон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Собира Жўраеванинг тасдиқлашича, мазкур маҳалла ҳудуди 409 гектардан иборат бўлиб, 720 та хонадонда 3016 нафар аҳоли яшайди. Жами 24 та кўча мавжуд. Меҳмонхона тикланиши керак бўлган манзил меъёрий ҳужжатларда «Хўжа Рангрез» дея юритилган бўлиб, иш Гавкушон кўчасида олиб борилмоқда.

    Собира Жўраева.

    Собира Жўраева.
    Фото: «Дарё»

    «Бухоро шаҳар ҳокимлиги томонидан 2018 йилда чиқарилган қарорда ҳам, ундан кейинги маълумот ва ҳужжатларда ҳам меҳмонхонани тиклаш жойининг номи «Хўжа Рангрез» деб кўрсатилган. Бироқ Хўжа Рангрез кўчаси нафақат ушбу маҳаллада, бошқа жойда ҳам борлиги ҳақида эшитмаган эканман. Энг қизиғи, айни пайтда Гавкушон деб юритилаётган кўчанинг аввалги номи ҳам Шаумяна бўлган. Иншоотни эса Гавкушон кўчасида бунёд этиш чоралари кўриляпти», — дейди Собира Жўраева.

    Бухоро шаҳар ҳокимлиги қурилиш бўлими мутахассисининг айтишича, меҳмонхона тикланиши учун ажратилган ер майдони маҳаллий аҳоли уй-жойлари ҳамда «Олимжон» карвонсаройи ўртасида, яъни «Эпифанов» номи билан аталувчи собиқ савдо уйи ўрнида мўлжалланган бўлиб, ушбу масофа жами 30 метрдан иборат.

    Фото: «Дарё»

    «Ўзи шундоқ ҳам эски шаҳарнинг жуда тор ва носоз манзилидамиз. Биримиз бир сотихдан кам ва биримиз бир сотихдан озгина кўпроқ бўлган жойларда 5-7 нафар оила аъзоларимиз билан яшаймиз. Меҳмонхонанинг тикланиши эса нафақат ҳаво айланиши, балки дарвозамизнинг тагигача бўлган жойларнинг ўзлаштириб олинишига сабаб бўлмай қолмайди. Бундай аҳволда қандай яшаш мумкин?! Ундан кўра шу ерни болаларимиз учун ўйингоҳ қилиб беришсин», — дейди фуқаро Озода Қудратова.

    Озода Қудратова.

    Озода Қудратова.
    Фото: «Дарё»

    Суриштирув жараёнида аниқлик киритилишича, «Prime Real Estate» МЧЖ томонидан меҳмонхона тикланиши учун олиб борилиши лозим бўлган бирламчи ишлар 2020 йил сентябрь ойидан буён аҳолининг норозилиги туфайли тўхтатилган. Ушбу жараёнда «Олимжон» карвонсаройи тарихий обидасининг девори ёнидан 1-1,5 метр ҳам узоқликда бўлмаган жойнинг 14 та еридан ҳар бирининг чуқурлиги 12-13 метр бўлган ўралар қазилган. Айни пайтгача чуқур ўраларнинг усти юпқа тахталар ва қум билан хўжакўрсинга ёпиб қўйилган. Хавфсизлиги таъминланмаган. Ковланган ўраларнинг қумлари эса аҳоли яшайдиган манзилга чиқариб ташланган. Устига-устак, қаровсиз қолиб келаётган бу жой ўз-ўзидан ахлатхонага айлантириб юборилган.

    «Гавкушон» ансамбли.

    «Гавкушон» ансамбли.
    Фото: «Дарё»

    Фуқаро Саид Искандаровнинг «Дарё» мухбирига билдиришича, Карим Камолов шаҳар ҳокимлиги даврида қарор чиқарган бўлса-да, вилоят раҳбари этиб тайинлангач, пандемия даврида ҳолат билан яқиндан танишган ва ушбу манзилда меҳмонхона тикланишига қаршилик кўрсатган. Ҳудудни текислатиб тозалатган ва бу ерда фақат ободонлаштириш ишларини олиб бориш кераклигини билдирган.

    Саид Искандаров.

    Саид Искандаров.
    Фото: «Дарё»

    «Prime Real Estate» МЧЖ ходими, яъни қурилиш ташкилотининг Бухородаги бошқарувчиси Абдулла Аминовга кўра эса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16—17 февраль кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берган топшириғи, шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг «2017—2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳридаги Хўжа Рангрез кўчасидаги шаҳар ҳокимлиги захира ерлари ҳисобидан меҳмонхона биноси қуриш учун 500 квадрат метр ер майдони ажратилган. Мазкур ҳудудда меҳмонхона биноси қурилиши учун танланган ер майдонини ажратиш далолатномаси комиссия томонидан тасдиқланган. Қурилишга Ўзбекистон Маданият вазирлиги ўринбосари имзо чеккан ҳужжат билан рухсат берилган. Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти илмий-эксперт кенгашининг 2010 йил 19 декабрдаги мажлис баёни 36-бандида бу замонавий уч қаватли қурилишга рухсат берилгани акс этган.

    «Президентнинг қарор ва топшириқлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қайсидир фармойишларини рўкач қилишмоқда. Лекин бу амалдаги қонунчиликка зид. ‘Президент Бухорога келган пайтида шахсан топшириқ берди. Бу топшириққа асосан иш кўряпмиз’, деган гап мутасаддиларнинг ўзидан масъулиятни камайтириш учунгина айтилган гап, холос. Ахир бу қарор ва фармонлар тегишлилигига кўра, туризм салоҳиятига мувофиқ келадиган манзилларда қурилиш ишларини олиб боришга қаратилган эмасми?! Уни исталган жойда ва ўзаро ‘келишув’ асосида ‘танланган’ ер майдонларида қўллаш — Президент сиёсатига қарши бориш, деганимасми?», — дейди Гавкушон кўчасида яшовчи фуқаро Улуғбек Ҳасанов.

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, меҳмонхонанинг тикланиши «Олимжон» карвонсаройи кўринишига ҳам халал беради.

    Абдулла Аминов эса мазкур манзилда кўп қаватли кичик меҳмонхона тиклаш учун барча меъёрий ҳужжатлар тайёрлангани, ер майдони шаҳарсозлик нормаларига тўғри келиши, санитария ва ёнғинга қарши меъёрлар талабига жавоб беришини билдирди.

    «Меҳмонхона тикланиши Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бошқармаси комиссияси, вилоят Қурилиш бош бошқармаси, вилоят Қурилиш бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ва шунингдек, Ўзшаҳарсозлик лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти давлат унитар корхоналари каби 22 та ташкилот тасдиғидан ўтган. Қолаверса, ушбу лойиҳамизни вилоятнинг ўша пайтдаги раҳбари, марҳум Ўктам Барноев ҳам ўз назоратига олганди. Фақат аҳоли ‘Бизга ҳаво етишмайди’, ‘Транспорт воситалари ҳаракатланиши чекланади’, деган ва бошқа иддаолар билан меҳмонхона қурилишига тўсқинлик қилиб келишмоқда. Бу ҳудудда аслида умумий фойдаланиш учун ҳожатхона хизмати бўлиб, кейинчалик ташландиқ ҳолга келиб қолганди. Ўз кучимиз билан обод қилдик, катта кучланишли трансформаторни ер майдонининг хавфсиз ҳудудига кўчирдик, унга электр токини етказиб берувчи барча турдаги симларини янгилатдик. Тозалиги ва ободлигини таъминлаб келдик», — дейди Абдулла Аминов.

    Фото: «Дарё»

    Маҳалла раиси Собира Жўраева эса қурилиш ташкилоти ходимининг ушбу муносабатини рад этди.

    «Яқин ҳудуддаги маҳаллий аҳоли билан ўзимиз бир неча бор бу ҳудудни тозалаб, ‘Махсусавтохўжалик’ МЧЖ техник воситалари орқали чиқиндиларни чиқартирдик. Бу ҳақда қурилиш ташкилоти вакили Абдулла Аминовга бир неча маротаба билдиришимизга қарамай, ҳолатга эътибор қаратмади», — дейди маҳалла раиси.

    Албатта, бугун туризм салоҳиятини ривожлантириш ташриф буюрадиган сайёҳларга замонавий меҳмонхона хизматини кўрсатиш муҳим масала. Бироқ, мутахассислар кузатувларига кўра, ЮНЕСКО томонидан бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ва ҳимояга олинган ҳудудда меҳмонхонанинг қурилиши муҳофаза қилинган тарихий обида атрофининг ландшафти бузилишига олиб келади. Шунингдек, маданий мерос объектлари ҳамда аҳоли яшаш хонадонлари жойлашган жуда тор ҳудуд ўртасида кўп қаватли меҳмонхонанинг қад ростлаши учун бевосита оғир техника воситалари жалб қилинади. Бу эса ўз-ўзидан қадимий деворлари нураб ва намиқиб бораётган тарихий обидаларга ҳам, аҳоли яшаш хонадонларига ҳам зиён етказмай қўймайди.

    Хидир Ниёзов.

    Хидир Ниёзов.
    Фото: «Дарё»

    «Қурилиши кўзланаётган меҳмонхонани шундоқ дарвозамиз олдидан 2-2,5 метргина масофа ажратиб туради. Аҳолининг ‘одам’дай нафас олиб яшаши тугул, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланадиган транспорт воситаларининг ҳам ҳудудга кириб-чиқиши чекланади. Хавфсиз яшашимиз учун ҳеч қандай имкон қолмайди. Шундоқ ҳам эски ҳовлиларимиз нураб бормоқда. Етмагандек, ҳали қурилиш бошланмай туриб, ўтган йилда ҳар бирининг чуқурлиги 12-13 метрдан бўлган ўраларнинг қазиб қўйилгани оқибатида ‘Олимжон’ карвонсаройи деворлари намиқиб, қадимий ғиштлари тўкилиб бормоқда», — дейди фуқаро Хидир Ниёзов.

    Абдулла Аминов умумий қурилиш майдони 493,0 квадрат метр бўлиб, шундан 464,0 метр квадратида ер сатҳидан 7-10 метр баландликдан ошмаган меҳмонхона тикланишини билдирди.

    Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти вилоят маданий мерос бошқармаси бошлиғи Шерзод Маҳмудовнинг «Дарё»га маълум қилишича, қурилиш ташкилотига «Эпифанов савдо уйи»ни қайта тиклаган ҳолда кичик меҳмонхона ташкил этиш лойиҳасининг «Бухоро тарихий маркази» бутунжаҳон мероси объектига бўлган таъсирини баҳолаш ҳисоботини тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда келишиш учун ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси марказига тақдим этилган. ЮНЕСКО ва ИКОМОС мутахассислари томонидан лойиҳага ижобий баҳо берилмагунга қадар қурилиш ишларини бошламаслик лозимлиги тушунтирилган.

    Фото: «Дарё»

    «Давлат мулки ҳисобланган маданий мероснинг кўчмас мулк объекти агар вилоят ҳимоясида бўлса, унга яқин бўлган 50 метргача, республика ҳимоясига олинган бўлса, 100 метргача ва ЮНЕСКО ҳимоясида бўлса, 300 метргача бўлган масофада иншоот тикланиши мумкин эмас. Зеро, бу ҳолат ҳар қандай маданий ва тарихий обекнинг сақланишида ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ҳозирда «Prime Real Estate» МЧЖ томонидан лойиҳанинг меросга бўлган таъсирини баҳолаш ҳисоботини тайёрлаш масаласида халқаро ташкилотлар ва экспертлар билан музокаралар олиб борилмоқда», — дейди Шерзод Маҳмудов.

    Шерзод Маҳмудовга кўра, «Олимжон» карвонсаройининг ғарбий қисмидаги бўш ер майдонлари Гавкушон ва Намозгоҳ кўчалари билан туташганлиги сабабли ушбу меҳмонхонани тиклаш ишлари аҳолининг кучли эътирозларига сабаб бўлган. Шу сабабли маданий мерос бошқармаси томонидан 2020 йилнинг 29 августида «Prime Real Estate» МЧЖ ходими Абдулла Аминовга қурилиш ишларини зудлик билан тўхтатиш юзасидан огоҳлантириш хати тақдим этилган. Бироқ тадбиркор огоҳлантириш хатини олишдан бош тортгани сабабли тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири ЮНЕСКО ҳимоясидаги тарихий марказда меҳмонхона тикланишига аҳоли норозилиги билан боғлиқ ушбу жараёнларга кичик меҳмонхона лойиҳаси раҳбари Камолиддин Камоловнинг муносабати билан қизиқди.

    «Яқинда Бухоронинг баъзи маҳаллий Telegram-каналлари ва хорижий оммавий ахборот воситалари ‘Prime Real Estate’ МЧЖга нисбатан айрим аҳоли қатламларининг Бухоронинг эски шаҳрида компанияни ноқонуний меҳмонхона қураётганликда айбловлари эълон қилинди. Биз компанияга қўйилган барча айбловлар асоссиз эканлигини маълум қиламиз.

    Айтиш ўринлики, Бухоро ҳокимлиги томонидан расмий тарзда қурилиш ишларини қонуний равишда амалга оширилиши тўғрисида рухсат берилган. Шунга қарамай, атрофдаги турар жойларда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар ўз норозиликларини турли ижтимоий тармоқларда шов-шувлар кўтариш орқали меҳмонхона қурилиши ишларига тўсқинлик қилиб келишмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, сўралган ер участкаси 20 йилдан ортиқ вақт давомида бўш эди ва ундан олдин, тўғрироғи, собиқ Иттифоқ даврида у ерда жамоат ҳожатхонаси бўлган. ‘Prime Real Estate’ компанияси ўз олдига ушбу ҳудудни ободонлаштириш ва бўш ер ўрнида кичик меҳмонхона қуриш ва шу билан қадимий Бухоронинг сайёҳлик салоҳияти ривожига ўз ҳиссасини қўшиш вазифасини қўйди. Ушбу қурилиш лойиҳаси доирасида ҳудудни ободонлаштириш ҳам кўзда тутилган, дарахтлар ва гуллар экиш, йўлак тошларини алмаштириш, ўриндиқлар ўрнатиш режалаштирилган. Меҳмонхона лойиҳаси ҳажми, хусусиятлари, сифати ва бадиий даражаси билан Бухоро меъморий ёдгорликларига мос келиши мақсадида яратилган.

    Фото: «Дарё»

    Демак, кичик меҳмонхона тикланишида жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган жойларнинг алоҳида қийматини ҳисобга олган ҳолда, Жаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш конвенцияси меъёрлари ва ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси марказининг тавсияларига риоя қилишга алоҳида эътибор берилади», — дейди «Prime Real Estate» МЧЖ вакили, меҳмонхона лойиҳаси раҳбари Камолиддин Камолов.

    Меҳмонхона лойиҳаси раҳбарининг таъкидлашича, ЮНЕСКОга меъёрий ҳужжатлар тақдим этиш учун мустақил чет эл экспертлари кўмагида ҳам маълумотлар тайёрланмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Аҳолининг кескин қаршилигига сабаб бўлган ушбу масала юзасидан яна бир карра чуқур ва изчил тарзда кенг жамоатчилик ҳамда халқаро тажрибали мутахассислар, экспертлар хулосаси ва уларнинг муносабатига таянамиз. Бироқ ҳар қандай вазиятда ҳам маҳаллий аҳоли ва халқ манфаати биринчи ўринга қўйилади», — деди Бухоро шаҳар ҳокими Ўткир Жумаев.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    06.03.2021, 17:14   Изоҳ (0)   15325
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода ўндан ортиқ фуқарога қасддан ОИВ инфекциясини юқтирган аёл қамоққа олинди

    06.03.2021, 16:30

    Жиззахда чақирув бўйича етиб келган шифокор хонадон эгасининг ўғли томонидан калтакланди

    06.03.2021, 15:48

    «Бир ойлик иш ҳақим 20 минг сўм чиқибди, баъзиларга 450 сўм тўланган». UzAuto Motors ходимлари иш ташлаш эълон қилди

    06.03.2021, 15:31

    Тошкент давлат транспорт университети талабалари дунёнинг яна етти мамлакатида амалиёт ўтай олади

    06.03.2021, 15:20

    «Ҳисоб сўралишини билардингиз-ку, нега тайёргарлик кўриб келмадингиз?» Қашқадарёлик блогер вилоят ҳокими ўринбосарини уялтирди

    06.03.2021, 14:12

    «Авваллари бирор оила ажрашса, дув-дув гап бўларди, бутун маҳалла оёққа турарди» – Шавкат Мирзиёев оилавий ажримлар ҳақида

    06.03.2021, 13:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.