• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бир ойлик иш ҳақим 20 минг сўм чиқибди, баъзиларга 450 сўм тўланган». UzAuto Motors ходимлари иш ташлаш эълон қилди

    Ижтимоий тармоқларда 6 март куни UzAuto Motors АЖга қарашли Транспорт ташувлари бошқармасининг ҳайдовчи ходимлари иш ҳақи ва раҳбариятидан норози бўлиб, автотураргоҳ олдида тўплангани акс этган видео тарқалди.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    Видеодан кўриш мумкинки, UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни республиканинг турли ҳудудларига ташувчи юк машина ҳайдовчилари маошлари кескин тушиб кетганидан норози.

    «Бир ойлик иш ҳақим 20 минг сўм чиқибди, баъзиларга 450 сўм иш ҳақи тўланган. Аввал ҳам шунақа қилишган эди. Ҳайдовчилар ойлигидан 800 минг сўмдан ушлаб қолинган. Бизни ҳақорат қилишмоқда. Кечаси билан ухламай ишлаганмиз, керак бўлса, кечаси билан ухлатмай ишлатишяпти. Хоразмгача машина ташиганман.», – дейди ходимлардан бири.

    Яна бир ҳайдовчининг маълум қилишича, раҳбарият уларнинг ойлик маошларини бир йил-у уч ойдан буён нотўғри ҳисоб-китоб қилиб келган: «Беш ой ичида бунинг сабабини топдик, дейишди. Нотўғри ҳисобланган пулларни ойлигимиздан тўлар эканмиз».

    Унинг қўшимча қилишича, ҳайдовчилар 2018 йилгача яхши ишлаган. Лекин шундан кейин Тошкент шаҳридан раҳбарлар келгач парокандалик ва тушунмовчиликлар бошланган. Норози ҳайдовчилар раҳбарларини ҳам ишдан олишни талаб қилишган.

    «Алишер Ғофуров раҳбарликка умуман нолойиқ. Биз раҳбарни алмаштириб беришини талаб қиламиз. Техникани умуман тушунмайди. Бир масала билан олдига кирсангиз, 5 дақиқадан кейин айтган гапингиз ёдидан чиқиб қолади», – деди ҳайдовчилардан бири.

    Таъкидланишича, 5 ой аввал ойликларнинг икки баравар қисқаргани устидан касаба уюшмалари Федерациясига мурожаат қилинган. Лекин ҳеч қандай жавоб берилмаган. Фақат раҳбарият томонидан оғзаки жавоб берилган. Ҳайдовчилардан бирининг сўзларига кўра, бунга сабаб қилиб аудиторлик текшируви кетаётгани важ қилиб кўрсатилган.

    UzAutoMotors компаниясининг маълум қилишича, транспорт ташувлари бошқармаси ҳайдовчилари Д.Раҳмонов, Ж.Султонов ва бошқаларнинг ойлик иш ҳақи тўланиши ҳамда ушланмалардан норози бўлиб қилган видеомурожаати ўрганилган.

    Аниқланишича, UzAutoMotors АЖ компаниясида айни вақтда иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмас. Жорий йилнинг февраль ойи учун иш ҳақи ўтган ойнинг 20-санасида аванс тариқасида, март ойининг 5-санасида тўлиқ тўлаб берилган. Ходимнинг иш ҳақидан унинг ёзма аризасига асосан кредит тўловлари ҳамда суд қарорига асосан мажбурий ундирув амалга оширилган.

    Ушбу мурожаат юзасидан шу куннинг ўзида компания масъул вакиллари ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят бандликка кўмаклашиш бошқармаси ходимлари иштирокида ҳайдовчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, унда UzAutoMotors АЖ томонидан иш ҳақини тўлиқ ҳисоблаб тўлаб берилганлиги, компания томонидан бирор-бир асоссиз ушланмалар амалга оширилмаганлиги, шунингдек, ишчи-ходимларга яратилган ижтимоий ҳимоя пакети, яъни транспортда ишга келиб-кетиши, махсус кийим-бош билан таъминланиши, овқатланиши, тиббий кўриклари учун тўловлар компания ҳисобидан амалга оширилаётганлиги тушунтириб берилган.

    Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қурилаётган Uzbekistan GTL заводида ишчиларнинг оммавий тартибсизлиги юз берган. Қурилиш ишларини амалга ошираётган Enter Engineering компанияси тартибсизлик тонгда ишчилар учун мўлжалланган ошхонанинг моноблок ускунаси (электрон ўтказиш тизими)да техник носозликлар юзага келгани боис улар ўз вақтида нонуштага кира олмагани сабабли юз берганини маълум қилди.

    Завод масъули Шуҳрат Арзиев ОАВ вакиллари билан мулоқотда Uzbekistan GTL заводи қурилишидаги ишчиларининг оммавий норозилигига уларнинг иш куни кўпайиб, дам олиш куни ўзгаришсиз қолгани ҳам сабаб бўлганини айтган. Uzbekistan GTL бош директори Фахриддин Абдурасулов тўполон кўтарган ишчилар масаласига тўхталиб ўтиб, карантин сабаб уларнинг иш куни ортиб, дам олиш куни ўзгаришсиз қолгани сабаб ишчиларда руҳий толиқиш бўлганини маълум қилганди.

    Кейинроқ Uzbekistan GTL заводини қураётган Enter Engineering компанияси Меҳнат кодексининг 161-моддасини, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини қўпол равишда бузгани маълум қилинди.

    Мавзуга доир: «Деҳқонобод калий заводи» қурилишида қатнашган ишчилар маошини ололмаётгани хабар қилинди. Ҳолат бўйича «Ўзкимёсаноат» муносабат билдирди

    06.03.2021, 15:31   Изоҳ (0)   82694
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент давлат транспорт университети талабалари дунёнинг яна етти мамлакатида амалиёт ўтай олади

    06.03.2021, 15:20

    «Ҳисоб сўралишини билардингиз-ку, нега тайёргарлик кўриб келмадингиз?» Қашқадарёлик блогер вилоят ҳокими ўринбосарини уялтирди

    06.03.2021, 14:12

    «Авваллари бирор оила ажрашса, дув-дув гап бўларди, бутун маҳалла оёққа турарди» – Шавкат Мирзиёев оилавий ажримлар ҳақида

    06.03.2021, 13:02

    «Сиз аёлларнинг шаънингизга мадҳиялар айтиш учун одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланиб қолади» – Шавкат Мирзиёев

    06.03.2021, 12:30

    «Бундан буён Ўзбекистонда бирор-бир аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди» – Шавкат Мирзиёев

    06.03.2021, 12:24

    Қибрайдаги ариқдан ҳар куни қон оқаётгани маълум қилинди. У Олмазор тумани марказидаги сузиш ҳавзасига қуйилади

    06.03.2021, 11:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.