«Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов А Серия 25-тури доирасида «Сампдория»га қарши кечган 3 март кунги учрашувда (1:1) асосий таркибда майдонга тушди.
WhoScored портали ўзбекистонлик футболчининг ўйинини 6,8 баллга баҳолаган. SofaScore эса Элдорга 6,9 балл қўйган.
Шомуродов майдонда ҳаракат қилган 82 дақиқа давомида 42 марта тўпга тегинди. Унинг 22 узатмасидан 16 таси (73%) аниқ чиқди. 25 ёшли футболчи майдонда 14 марта яккакурашга киришиб, уларнинг ярмида муваффақият қозонди. Ҳаводаги 7 уринишнинг эса 4 тасида устун келди.
Элдор шунингдек, уч уринишда иккита муваффақиятли дриблинг ишлатди ва дарвоза томон бир марта (ноаниқ) зарба берди.
Шомуродов А Серия 2020/21 йилги мавсумида 18 та ўйин ўтказиб, 3 гол ва битта голли узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)