Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 4 март куни Беларусь бош вазири ўринбосари Александр Субботинни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон билан Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва келгусида ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Тошкентда бўлиб ўтган икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг натижалари кўриб чиқилди.
Бундан аввал Ўзбекистон ва Беларусь ҳукуматлари ўртасида минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга киргани ҳамда Александр Лукашенко Беларусдаги миссиясини якунлаётган Ўзбекистон элчиси билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)