«Пахтакор» клуби ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков фаолиятини БАА чемпионатида давом эттиради.
25 ёшли футболчи эркин агент мақомида «Шабоб ал-Аҳли» сафига бориб қўшилди. Томонлар 2021 йил охиригача амал қиладиган шартнома имзолаган. Бу ҳақда БАА клуби расман маълум қилди.
Дубайликлар клуби жароҳат сабаб узоқ муддатга сафдан чиққан Азиз Ғаниевнинг ўрнига Ҳамробековни олиб келди.
Эслатиб ўтамиз, «Шабоб ал-Аҳли» сафида айни вақтда яна бир ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов ижара асосида ҳаракат қилмоқда.
Ҳамробеков Суперлига 2020 йилги мавсумида 22 ўйин ўтказиб, 4 та голли узатма амалга оширди.
Маълумот учун, БАА чемпионатида шунингдек, Отабек Шукуров («Шаржа») ва Достон Ҳамдамов («Ан-Наср» / «Ҳатта») каби ўзбекистонлик футболчилар ҳаракат қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)