Байрамона тортни, албатта, тайёрлаб кўринг. Совға учун энг ажойиб танлов бўлиши шубҳасиз.
Керакли маҳсулотлар:
- сариёғ — 200 грамм;
- тухум — 2 та;
- шакар — 150 грамм;
- қатиқ — 50 грамм;
- ун — 430 грамм;
- туз — бир чимдим;
- разрихлитель — 1 чой қошиқ.
- сметана — 600 грамм;
- сметана учун қуюқлаштирувчи — 16 грамм;
- шакар — 2—3 ош қошиқ;
- қаймоқ 33 фоизли — 200 мл;
- шакар упаси — 1-2 ош қошиқ.
- безак учун мева ва ширинликлар.
- Тухум, туз ва шакар миксердан ўтказилади. Устидан сметана ва сариёғ қўшиб, бир хил масса бўлгунга қадар аралаштирилади.
- Ун элакдан ўтказилиб, разрихлитель билан аралаштирилади.
- Тухумли аралашмага оз-оздан ун солиниб, секин аралаштирилади. Хамир учта тенг қисмга ажратилиб, 2 соатга музлаткичга қўйилади.
- Оддий А4 варағидан 8 шакли кесиб олинади.
- Музлаткичдаги хамир олиниб, юпқа ёйилади ва яна 10 дақиқага қолдирилади.
- Сўнгра хамирнинг барчасидан 8 рақами кесиб олинади.
- Рақамли хамирлар 5—7 дақиқа давомида 180 даражада пишириб олинади.
- Хамирларнинг барчаси совитишга қўйилади.
- Миксер ёрдамида сметана ва қуюлтиргич аралаштирилади. Устидан шакар қўшилиб, миксер қилишда давом этилади.
- Қаймоқ ҳам бироз музлаткичда совутилиб, сўнгра қуюқлашгунча миксер қилинади. Устига оз-оздан шакар упаси солиниб, аралаштирилади.
- Қаймоққа сметанали аралашма қисмлаб солиниб, 10 сониядан миксер қилинади.
- 8 рақамли хамирлар орасига қандолат қопчаси ёрдамида крем суртилиб, қаватлар ҳосил қилинади. Музлаткичга 10—12 соатга қўйилади.
- Сўнгра торт юзаси мева ва ширинликлар билан безатилади.
Изоҳ (0)