Англия Премьер Лигасининг февраль ойидаги энг яхши ўйинчисини аниқлаш учун сўровнома бошланди.
Мазкур соврин учун саккиз нафар футболчи кураш олиб боради. Овоз бериш жараёни 8 март кунига қадар давом этади.
Номзодлар билан танишинг:
- Йоаким Андерсен («Фулҳэм») — 6 та учрашувда 1 та ассист ва 4 қуруқ ўйин;
- Ҳарви Барнс («Лестер») — 5 та ўйинда 2 та гол ва битта ассист;
- Жоау Канселу («Манчестер Сити») — 5 учрашув, 2 та қуруқ ўйин;
- Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») — 5 та баҳсда 4 та гол ва 3 та ассист;
- Илкай Гундўған («Манчестер Сити») — 5 та ўйинда 4 та гол ва битта голли узатма;
- Жесси Лингард («Вест Ҳэм») — 5 та учрашувда 3 та гол ва битта ассист;
- Рубен Невеш («Вулверҳэмптон») — 5 ўйинда 3 та гол ва битта ассист;
- Рафинья («Лидс») — 6 баҳсда 2 та гол ва битта голли узатма.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)