UFC президенти Дэйна Уайт промоушеннинг икки дивизиони собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-5) ва Дастин Порье (27-6) ўртасидаги учинчи жанг ҳақида фикр юритди.
Конор яна жанг қилмоқчи. У Дастин Порьега қарши реванш жангини хоҳламоқда ва буни иложи борича тезроқ амалга ошишини истамоқда.Эслатиб ўтамиз, Порье UFC 257 мусобақасида Макгрегорни иккинчи раундда нокаутга учратганди. Ундан аввал яккакурашчилар 2014 йилда ҳам ўзаро тўқнаш келган ва унда ирландиялик спортчи биринчи раундда Порьени нокаутга учратганди.Биз бунинг устида ишлаяпмиз. Умид қиламанки, бу жанг ёзда бўлиб ўтади.
Ўйлашимча, мағлубият уни яхши ҳолатга қайтарган. Бу «Рокки 3» фильмига ўхшаш бўлади.
Жангга дунёнинг барча пулларига эга бўлиб, қимматбаҳо кийимларни кийган ҳолда яхтада етиб келар экансан, ғалабага чанқоқ бўлишинг қийин.
Дэйна Уайт, UFC президенти
Мавзуга доир:
- Конор Макгрегор UFC’даги фаолияти давомида қанча маблағ ишлаб топгани ҳисоблаб чиқилди
- Жорж Сен-Пьер: «Дастин Порье Конорнинг энг кучли қуролига дош бера олди»
- Конор Макгрегор: «Бундай кучли оёқ зарбаларига дуч келмагандим»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)