Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу бошчилигидаги делегация 6–9 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, делегация Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари раислигида Стратегияни режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.
Ташриф дастуридан, шунингдек, Хива ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиш, Самарқанд шаҳрида Туркия Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этиш, бошқа вазирлик ва идораларида учрашув ҳамда музокаралар олиб бориш ўрин олган.
Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу Ўзбекистонга расмий ташриф билан сўнгги марта 2017 йилнинг 26 апрелида келган.
Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи санасига аниқлик киритилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)