Ўзбекистонда 2021 йилги Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар, барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олади, деб ёзмоқда ЎзА.
Қайд этилишича, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрамида дам олиш кунларида алоҳида ўзгариш бўлмайди ва қуйидагича тартибга солинади:
- 6 март — шанба (фақат 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун иш куни);
- 7 март — якшанба (барча учун дам олиш куни);
- 8 март — (байрам, барча учун дам олиш куни).
- 20 март — шанба (барча ходимлар учун дам олиш куни);
- 21 март — якшанба (Наврўз байрами);
- 22 март — душанба (27 март (шанба)даги дам олиш куни кўчирилган — барча ходимлар учун дам олиш куни).
- 27 март — шанба куни барча ходимлар учун, жумладан ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.
Изоҳ (0)