Check Engine лампочкаси двигатель ёки бошқа носозликларга оид муммолардан огоҳлантириши мумкин, бироқ статистика кўпчилик ҳайдовчилар бунга эътибор қаратмаслигини кўрсатмоқда, деб ёзади Motor.
Reviewс порталининг маълум қилишича, АҚШда ўтказилган тадқиқот аксарият ҳайдовчилар ёниб қолган Check Engine лампочкасига эътибор қаратмайди. Сўровда мунтазам равишда машина бошқарадиган 1239 америкалик иштирок этган. Уларнинг 64 фоизи қурилмалар панелидаги ушбу лампочка ёнганидан камида бир ҳафта ўтиб, автосервисга боришларини маълум қилган бўлса, 29,6 фоизи бир ойдан бир йилгача кутишини билдирган. 25 фоиз ҳайдовчилар эса унга, умуман, эътибор қаратмасликларини таъкидлаган.
Сўровда иштирок этганларнинг 9,2 фоизи Check Engine лампочкасига автомобилда қандайдир жиддий ва яққол кўзга ташланадиган муаммо юзага келган тақдирда эътибор қаратишларини тан олган. Гендер фарқларига келинадиган бўлса, носозлик индикаторига эркакларнинг 32 фоизи, аёлларнинг эса 18,4 фоизи эътибор қаратмаслиги маълум бўлган. Шунингдек, бу борада ёш ҳам муҳим омил ҳисобланади: автосервисларга ёнаётган лампочка бўйича мурожаат қиладиганларнинг 43,4 фоизини 45 ёшдан катталар ташкил этади, 26,6 фоизини — 35 ёшгача бўлган ҳайдовчилар.
Изоҳ (0)