Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов 2 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилаётган «Ҳукумат соати»да талабаларни турар жойи билан таъминлаш масаласида чиқиш қилди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Вазир ўз чиқиши давомида ишчи гуруҳлар тузилиб, эндиликда маҳаллаларда талабабай юриш бошланганини маълум қилди.

Шунингдек, Тошқулов ижарада турувчи талабалар ҳам яшил, сариқ ва қизил рангларга ажратилишини қайд этиб ўтди.

Вазирнинг айтишича, у талабалар ётоқхонасига бориб, ўша ердаги бир талаба билан суҳбатлашгани, тунни талабалар ётоқхонасида ўтказганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Юнусобод туманидаги хонадонлардан бирида ижарада яшаб келган 5 нафар талаба жасади ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган. Ушбу фожиадан сўнг ижарада яшовчи талабаларни мониторинг қилиш бўйича топшириқ берилди.

Шунингдек, Тошкент давлат юридик университетининг 3-босқич талабаси ҳам ишлаб, ҳам яшаётган қурилиш объекти ҳудудидаги лифт шахтасига йиқилиб вафот этган.