Англия Премьер Лигасининг 26-турида «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари 28 февраль, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди. Учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Opta’нинг хабар қилишича, «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари Англия чемпионати тарихида иккинчи марта мавсумдаги икки ўйинда ҳам нурсиз дуранг қайд этди. Илк бор бундай ҳолат 1921/22 йилги мавсумда кузатилганди.
Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи даврадаги ўйин 2020 йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтган ва унда ҳам 0:0 ҳисоби қайд этилганди.
«Манчестер Юнайтед» 26 ўйинда 50 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Манчестер Сити»дан (62) 12 очко ортда қолмоқда. «Челси» (44) эса 5-ўриндан жой олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)