«Интер Майами» футбол клуби хўжайини Дэвид Бекҳэм жамоасининг келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.
Илк кунларданоқ академия бизнинг клуб учун ўта муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб келаман. Бизнинг мақсад — ўзини «Интер»га бағишлайдиган футболчиларни етиштириш.Бироқ бизнинг мухлислар жамоада машҳур юлдузларни кўришни хоҳлашини биламиз. Бизда Гонсало Игуаин ва Блез Матюиди каби йигитлар бор, аммо келажакда бошқа машҳур футболчиларни ҳам таклиф қилишни истаймиз.
Месси ва Роналду номлари ҳам санаб ўтилди. Улар сўнгги 15 йил ичида энг яхшилар қаторида бўлиб турибди, улар бунга тинимсиз меҳнат эвазига эришди.
Албатта, биз улар даражасидаги футболчиларни жалб қилишни хоҳлаймиз. «Майами» — исталган футболчи учун яхши жой. Биз эса Месси ва Роналду каби ўйинчиларни олиб келишга интиламиз.
Дэвид Бекҳэм, «Интер Майами» хўжайини
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)