• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Қашқадарёдаги «Алан» конида сиқув компрессор станцияси ишга туширилди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Алан» конида сиқув компрессор станцияси ишга туширилди.

    Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудидаги «Алан» конида янги қурилган паст босимли сиқув компрессор станциясининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев иштирок этди.

    «Алан» конида табиий газ қазиб чиқарилишини назорат қилиш тўла автоматлаштирилган бўлиб, сиқув компрессор станциясини ишга қўшиш ишлари айнан диспетчерлик хизматида амалга оширилди.

    Дастлаб ташриф буюрганларга ушбу инвестицион лойиҳа борасида маълумот берилди, сўнгра қурилмани ишга қўшиш учун бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан расман рухсат берилди.

    «Алан» конидаги ушбу қурилма ишга қўшилди ва шундан сўнг меҳмонлар сиқув компрессор станцияси жойлашган майдонда бўлишди. Бу ерда йиғилган барчага батафсил маълумот берилди.

    Маросимда сўзга чиққан бошқарув раиси қуйидагиларни айтиб ўтди: «Кондаги қолдиқ газ захирасини (25 миллиард куб метр) максимал даражада қазиб олиш мақсадида, иккинчи сиқув компрессор станциясини қуришга қарор қилдик. Лойиҳа бош пудратчиси — ҳамкоримиз Enter Engineering компанияси томонидан қисқа муддатда, қиймати 75 миллион долларлик технологик объект қуриб битказилди. Замонавий газ турбина ускуналари ва компрессорлари етакчи хорижий компаниялар — Американинг Baker Hughes General Electric, Украинанинг Motorsich, Туркиянинг Akcelik, Хитойнинг Denair Energy ва бошқа компаниялар томонидан етказиб берилди. Биз уларнинг ҳаммасига миннатдорчилик билдирган ҳолда айтишим керакки, мазкур қурилмани фойдаланишга топшириш натижасида кунлик қўшимча 1,0 миллион куб метр газ қазиб олиш имкони яратилди».

    Эслатиб ўтамиз, «Алан» кони паст босимли сиқув компрессор станцияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «2017 йилда Республикада нефть, нефть маҳсулотлари, табиий газ ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол қилиш тўғрисида» ва «2017–2021 йилларда углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Natural Gaz-Stream қўшма корхонаси, Eriell Oilfield Services Middle East DMCC компаниялари ҳамкорлигида амалга оширилган бўлиб, умумий қиймати 75,12 миллион долларни ташкил этади.

    Тантанали очилиш маросимида бошқарув раиси қурилишда иштирок этганларга, барчага ўз миннатдорчилигини билдириб, фаоллик кўрсатган ишчи ходимларга эсдалик совғалари топширилди.

    Хорижий мутахассисларга ўзбекона меҳмондўстлик кўрсатилиб, миллий либосларимиз совға қилинди ҳамда улар билан ҳамкорлик бундан ҳам мустаҳкам бўлиши билдирилди. Хориждан ташриф буюрган мутахассислар ҳам ўз навбатида билдирилган ишончни оқлаш учун ҳаракат қилишларини айтиб ўтишди.

    Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг «Алан» сиқув компрессор станцияси кунлик 9,137 миллион метр кубгача саноат газини утилизация қилиш қобилиятига эга бўлиб, «Алан» паст босимли 2-сиқув компрессор станцияси (2-СКС) лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва қурилиш монтаж ишлари якунига етказилиб, ишлаб чиқаришга жорий этилди.

    2021 йилда ушбу кондан 2,771 миллиард куб метр табиий газ ва 69,6 минг тонна газ конденсатини қазиб олиш режалаштирилган.

    Конда олиб борилган геология қидирув ишлари натижасида жами 234,9 миллиард куб метр табиий газ ҳамда 8,964 миллион тонна газ конденсати захиралари мавжудлиги аниқланган.

    2021 йил якунига қадар «Алан» конида 14 та янги қудуқларни бурғилаб ишга тушириш ва натижада қўшимча 164,7 миллион куб метр табиий газ, 3,6 минг тонна газ конденсатини қазиб чиқариш мўлжалланмоқда.

    Бундан ташқари, 36 та қудуқда капитал таъмирлаш ва интенсифкация ишларини бажариш орқали қўшимча 63,7 миллион куб метр табиий газ ва 1,2 минг тонна газ конденсатини қазиб чиқариш режалаштирилган.

    «Алан» паст босимли 2-сиқув компрессор станциясининг умумий қуввати кунлик 4,569 миллион куб метр бўлган иккита агрегат орқали «Алан» кони паст босимли қудуқларининг саноат миқёсидаги табиий газини босимини кўтариб, «Алан» сиқув компрессор станциясига ҳайдайди.

    «Алан» конида паст босимли 2-сиқув компрессор станциясини ишга тушуриш орқали йилига 3,3 миллиард куб метр табиий газ босимини ошириш натижасида кунлик табиий газ қазиб чиқариш кўрсаткичларини 1 миллион куб метрга кўпайтиришга эришилади.

    Кондаги мавжуд газ захирасини максимал даражада қазиб олиш мақсадида, 2017–2021 йилларда углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш дастури доирасида жорий йил 26 февралда умумий қиймати 75,1 миллион долларлик сиқув компрессор станцияси (СКС) қурилиб, фойдаланишга топширилди.

    СКС йилига 3,3 миллиард куб метр табиий газ босимини оширишга, газ таркибидаги суюқ компонентларни ажратиб олиш учун газни комплекс тайёрлаш қурилмасига етказиб беришга хизмат қилади ва кунлик қўшимча 1,0 миллион куб метр газ қазиб олиш имконини беради.

    Қурилиш ишлари Enter Engineering (Сингапур) компанияси томонидан амалга оширилди. Замонавий газ-турбина ускуналари ва компрессорлар Baker Hughes General Electric (АҚШ), Motorsich (Украина), Akcelik (Туркия), Denair Energy (ХХР) компаниялари томонидан етказиб берилди.

    СКСнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун 2021 йилда «Алан» конида қўшимча 11 та янги қудуқни бурғилаш, узунлиги 7,9 километр бўлган газ коллекторини қуриб ишга тушириш кўзда тутилмоқда. Натижада кондан йилига 2,7 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинади.

    Маълумот учун

    Муборак нефть-газ қазиб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги жами 33 та нефть ва газ конденсат конларида 11 та СКС ва 14 та газни тайёрлаш қурилмалари мавжуд. «Алан» конининг қолдиқ захираси – 25,5 миллиард куб метр табиий газ ва 1,1 миллион тонна конденсатни ташкил қилади.

    Эслатиб ўтамиз, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида яна иккита «Зеварда» ва «Денгизкўл» конларида ҳам сиқув компрессор станциялари қурилмоқда ва бу табиий газ қазиб чиқариш ҳажмининг сезиларли даражада ошишига хизмат қилади.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    28.02.2021, 13:30   Изоҳ (0)   12768
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон январь ойида 193 млн долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган

    28.02.2021, 12:12

    Сурхондарёда Nexia-2 йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини уриб юборди

    28.02.2021, 10:31

    Самарқандлик ҳамшира аёлнинг калтаклангани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди

    28.02.2021, 09:31

    «Шаҳар бош режасига зид жойлаштирилган, лойиҳада 2 қаватли бўлса-да 4 қаватли бино қурилган». Бухорода ноқонуний қурилаётган бинолар маълум қилинди

    28.02.2021, 09:10

    «Мактаб ‘аварийний’нинг ‘аварийний’ ҳолатида». Депутат Томди туманидаги қулаб тушмаслик учун темир билан «чирмаб» қўйилган мактаб ҳақида

    28.02.2021, 08:22

    Ўзбекистонда коронавируснинг «британча» штамми билан касалланган илк бемор соғайгани маълум қилинди

    27.02.2021, 23:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.