Соғлиқни сақлаш вазирлиги 30 январь куни мамлакатда илк бор коронавируснинг янги штамми аниқлангани ҳақида хабар берди. Янги штамм Дубайдан 23 январь куни мамлакатга қайтган оиланинг 10 яшар фарзандида аниқланган.
Маълум қилинишича, касаллик юқтирган қизалоқ шифохонада даволаниб, уйга жавоб берилган. Бу ҳақда бемор даволанган муассаса шифокори Олимжон Исхоқов «Замон» дастурига маълум қилди.
Шифокорнинг таъкидлашича, қизча 12 кун давомида шифохонада даволанган. Унинг қўшимча қилишича, беморнинг оила аъзоларида вирус аниқланмаган.
Олимжон Исхоқовнинг маълум қилишича, ушбу штамм асосан ёш болаларда учрамоқда. Шунингдек, шифокор бу қиздан ташқари «британча» штамм билан боғлиқ бошқа ҳолатлар кузатилмаганини таъкидлади.
Мавзуга доир:
- ССВ коронавируснинг янги штамми аниқланган қизча ҳақида нима учун 1 ҳафтадан кейин эълон қилинганига изоҳ берди
- «Коронавируснинг ‘британча’ штаммининг одамлар орасига киришига йўл қўймадик» — Нурмат Отабеков
- Коронавируснинг «британча» штамми COVID-19’дан даволанганларга юқадими? Илк симптомлари қанақа?
Изоҳ (0)