Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази вакили UzIMEI тизимининг ишлаш моҳиятини тушунтириб берди.
Ўзбекистонда 2019 йилнинг апрель ойидан бошлаб мобил қурилмаларни UzIMEI тизимидан мажбурий рўйхатдан ўтказиш бошланди. Шунга қарамай жамоат ҳали ҳам ушбу тизимнинг ишлаш моҳияти ва буни амалга ошириш зарурлиги тўғрисида аниқ тушунчага эга эмас.
Истеъмолчиларнинг саволларига ойдинлик киритиш учун «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонасининг директори Улуғбек Шакиров билан суҳбат ўтказилди.
Хусусан, ўтказилган суҳбатда қуйидаги жиҳатлар муҳокама қилинди:
- IMEI тизими ҳақида қисқача маълумот;
- IMEI тизимининг афзалликлари;
- IMEI кодини ўчириб қўйиш оқибатлари;
- IMEI код орқали тўловлар;
- шахсий маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
- маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш;
- IMEI кодларини пуллик рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисида илтимосномага муносабат;
- истеъмолчилар IMEI коди учун қайта тўламайди;
- жисмоний шахслар томонидан чет элда сотиб ёки олиб кирилган мобил қурилмалар;
- IMEI тизимининг қулайлиги ва афзалликлари;
- батафсил тавсиялар, шунингдек саволларга жавоблар.
Веб-сайт: https://uzimei.uz
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)