«Уфа» бош мураббийи Рашид Раҳимов РПЛ 20-тури доирасида «Химки»га қарши кечган ўйинда (1:2) нима сабабдан Остон Ўруновни захирадан майдонга туширганини изоҳлади.
«Остон индивидуал жиҳатдан кучли футболчи. Ҳозирча Ўрунов биз нима қилаётганимизни у қадар яхши билмайди. Мазкур ўйиндаги кўплаб вазиятларда у жамоага эмас, ўзига керакли ишларни қилди. Ва бу мутлақо нормал ҳолат.
У билан гаплашиб олиш зарур. Агар у 90 дақиқа давомида ўз вазифасини қойилмақом бажарса, албатта, майдонда пайдо бўлади», — дейди Раҳимов.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли ўзбекистонлик футболчи «Спартак»дан ижара асосида «Уфа» сафига қайтди. Уфаликларни Остонни сотиб олиш ҳуқуқи бор.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)