Украинанинг Кривой Рог шаҳрида 23—27 февраль кунлари бокс бўйича халқаро мусобақа ўтказилди.
Унда мезбонлар мамлакатдан ташқари, Ўзбекистон, Қозоғистон, Молдова ва Иордания каби давлатлардан боксчилар қатнашди. 27 февраль куни мусобақанинг финал учрашувлари ўтказилди. Финалга қадар уч нафар ўзбекистонлик боксчи етиб келганди.
Абдумалик Халаков (-57 кг) ва Саиджамшид Жафаров (-75 кг) финални ғалаба билан якунлаб, олтин медалга сазовор бўлди. Содирбек Камолмирзаев (-52 кг) эса кумуш билан чекланди.
Шунингдек, Жаҳонгир Раҳмонов (-69 кг), Жамшид Худойберганов (+91 кг) ва Шоҳжаҳон Абдуллаев (+91 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан ортга қайтадиган бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)