Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 26-турида «Манчестер Сити» 27 февраль, шанба куни «Вест Ҳэм»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 30-дақиқасида «шаҳарликлар» ҳимоячиси Рубен Диаш ҳисобни очган бўлса, бунга лондонликлар 43-дақиқада Микаил Антонионинг голи билан жавоб қайтарди.
68-дақиқада яна бир марказий ҳимоячи Жон Стоунз «Манчестер Сити»нинг иккинчи голини урди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва Пеп Гвардиола жамоаси ғалабали сериясини давом эттирди.
«Манчестер Сити» очколарини 62 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни мустаҳкамлади. Жамоа энг яқин таъқибчиси «Манчестер Юнайтед»ни 13 очко ортда қолдирмоқда. «Вест Ҳэм» (45) ҳозирча 4-поғонада бормоқда.
АПЛ
26-тур баҳси
27 февраль, шанба
«Манчестер Сити» — «Вест Ҳэм» 2:1
Голлар: 1:0 – 30 Рубен Диаш, 1:1 – 43 Антонио, 2:1 – 68 Стоунз.«Манчестер Сити»: Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Стоунз, Зинченко, Гундўған (Родри, 89), Фернандиньо, Маҳрез, де Брюйне, Ферран Торрес (Фоден, 65), Агуэро (Габриэль Жезус, 61).
«Вест Ҳэм»: Рендолф, Жонсон (Боуэн, 84), Диоп, Доусон, Соуфал, Форнальс, Райс, Лингард, Соучек, Крессуэлл, Антонио (Бенраҳма, 84).
Огоҳлантиришлар: Жонсон (28), Фернандиньо (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)