Globe Soccer портали Англия Премьер Лигасида жароҳатлардан энг кўп азият чекаётган клублар рўйхатини тузиб чиқди.
Рўйхатдан АПЛ клубларининг 2020/21 йилги мавсумда жароҳат олган футболчилари сони ва улар ўтказиб юборган умумий ўйинлар (чемпионатда) сони жой олди.
Унга кўра, «Ливерпуль»да мавсум давомида 18 нафар футболчи жароҳат олган ва улар умумий миқдорда 155 та ўйинда иштирок этмаган. Кейинги ўриндаги «Эвертон»да жароҳатланганлар сони кўпроқ (20), бироқ улар ҳамшаҳарларидан камроқ ўйин ўтказиб юборган — 106 та.
Қуйида топ-9 лик билан танишинг:
- «Ливерпуль» (18 жароҳатланган футболчи) — 155 ўтказиб юборилган ўйин
- «Эвертон» (20) — 106 ўйин
- «Лестер» (15) — 96 ўйин
- «Арсенал» (17) — 91 ўйин
- «Манчестер Сити» (14) — 93 ўйин
- «Тоттенҳэм» (13) — 67 ўйин
- «Челси» (13) — 58 ўйин
- «Вест Ҳэм» (12) — 47 ўйин
- «Манчестер Юнайтед» (11) — 39 ўйин
Мавзуга доир:
- Енгилмас чемпионлар. Футбол тарихида бир мавсум давомида умуман мағлубиятга учрамаган чемпион жамоалар ҳақида
- «Ливерпуль» сўнгги 98 йил ичидаги энг ёмон натижасини қайд этди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)