Қишнинг сўнгги кунларида Тошкентда ёғган қор — суратларда
«Ўзгидромет» 24 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши) бўлиши, шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда, 12-17 метр/секундгача кучайиши мумкинлигини хабар қилган эди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.
Бугун, 24 февраль куни тушга яқин пойтахтда қор ёға бошлади. «Дарё» фотомухбири ана шу лаҳзаларни кадрларга муҳрлади.
Эслатиб ўтамиз, 23 февраль, сешанба куни кун бўйи ёмғир ёғган эди. Аввалроқ «Ўзгидромет» 25—27 февралда кутилаётган совуқ ҳаво мевали дарахт куртаклари ва гулларига зарар етказишидан огоҳлантирганди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги совуқ ҳавода экинларни асраб қолиш чораларини маълум қилди.
Изоҳ (0)