Ўзбекистон футбол бўйича ёшлар ўртасидаги 2022 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
ЎФА 2022 йилги U-23 Осиё Кубоги мусобақасини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича ОФКга ариза билан чиққан эди. Музокаралар ва таҳлиллардан кейин Осиё Кубоги мезбонлиги Ўзбекистонга берилган.
Маълумот учун, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги 2013 йилдан буён (2013, 2016, 2018 ва 2020 йиллар) ўтказилиб келинади. 2018 йили Хитойда бўлиб ўтган турнирда Равшан Ҳайдаров қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ғолибликни қўлга киритганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)