Дортмунднинг «Боруссия» клуби Германия чемпионати 22-тури доирасида 20 февраль куни «Шальке-04»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бу ўйинда дортмундликлар ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо битта гол уришга эришди.
Англиялик футболчи Бундеслигадаги голлар сонини 35 тага етказиб олди ва бу натижага эришган лига тарихидаги энг ёш футболчига айланди. Ўйин куни Санчо 20 ёш, 10 ой-у 26 кунлик эди.
Аввалроқ «Боруссия» ёзда Санчони 100 миллион еврога сотиб юборишга тайёр экани хабар қилинганди.
Жейдон Бундеслига 2020/21 йилги мавсумида 20 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 8 та голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)