• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Нефтчи» — «Турон» учрашувидаги жанжалда иштирок этган шахсларга суд ҳукми ўқилди

    Футбол бўйича Ўзбекистон Про-Лигасининг 2019/20 йилги мавсуми 20-туридан ўрин олган «Нефтчи» — «Турон» учрашувидаги жанжалда иштирок этган шахсларга суд ҳукми ўқилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзбекистон ахборот агентлигининг хабар қилишича, 2021 йил 19 февраль куни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида «Нефтчи» — «Турон» футбол ўйинида келиб чиққан жанжал бўйича жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб тамомланган.

    Суднинг ҳукмига кўра, иш бўйича судланувчи «Нефтчи» жамоаси футболчилари Достон Тошматов, Жамшид Тўрақулов ва шу куни жанжалда иштирок этган мухлислар, яъни судланувчилар Р. Алимов, А. Маҳкамов, М. Пармонов А. Тўлқинбоев Д. Турсунов ва О. Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3-қисми «В» банди (безорилик, яъни оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш) билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига айбланган модда санкцияси доирасида 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Судланувчиларга сутканинг соат 22:00 дан соат 06:00 гача бўлган вақтда яшаш жойидан чиқиши чекланиб, жазони назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойларини ўзгартирмаслик каби қўшимча тақиқ юкланди.

    Судланувчиларга нисбатан қўлланилган «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залида қамоқдан озод қилинди.

    Судланувчиларга жазо тайинлашда муқаддам судланмаганлиги, оилавий шароити, қилмишидан чин пушаймонлиги, яшаш жойидаги Ёшлар иттифоқи, маҳаллий кенгашлар депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва жамоатчилик гуруҳлари томонидан берилган кафолат хатлари ва тавсифномаларда кўрсатилган ҳолатлар инобатга олинган.

    Бундан ташқари, мазкур жанжалда иштирок этган судланувчи Ғ. Муллажонов жиноятни ўта хавфли рецидивист бўлгани ҳолда содир қилганлиги учун унга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Суднинг ҳукмидан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан, судланувчилар ва жабрланувчилар ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб йигирма сутка ичида апелляция тартибида шикоят бермаган ва протест билдирмаган тақдирда қонуний кучга киради.

    Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи»—«Турон» учрашуви тугаганидан кейин «Нефтчи» футболчилари ва мухлислар ҳакамларга ташланганди. Вазиятларнинг бирида фарғоналиклар ўйинчиси учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга оёқ билан зарба берган. Кейинчалик ҳакамга зарба берган футболчи 98-рақамли Жамшид Тўрақулов эканлиги маълум бўлганди.

    Шундан сўнг ўйиндан кейин юзага келган тартибсизликларда иштирок этган беш нафар шахсга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлангани ва олти кишига нисбатан жиноят иши очилгани, улар орасида икки нафар «Нефтчи» футболчилари ҳам борлиги ҳақида хабар берилганди.

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ ва Ички ишлар вазирлиги «Нефтчи» — «Турон» учрашувининг ташкилий ишларига масъул барча ташкилотлар билан ҳамкорликда учрашувда юзага келган можаро бўйича суриштирув ишлари олиб борганди. Суриштирув натижаларига кўра қуйидагича қарорлар қабул қилинганди:

    • «Нефтчи» клуби футболчиси Жамшид Тўрақулов учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга қасддан тан жароҳати етказгани учун унга нисбатан ЎФА Интизом кодексининг 5.6 ва 5.49-бандларига асосан 10 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлатиш интизом чораси қўлланди;
    • «Нефтчи» клуби футболчилари Шерзод Абдураимов, Санжар Зокиров ва Жамшид Қобулов учрашув бош ҳакамига ҳужум қилганлиги учун уларнинг ҳар бири ЎФА Интизом кодексининг 5.48-бандига асосан 1 йил муддатга футболдан четлатилди ва 15 миллион сўмдан жаримага тортилди;
    • «Нефтчи» клуби футболчиси Достон Тошматов учрашув ёрдамчи ҳаками Сайлавовга нисбатан тажовузкор ҳаракат қилганлиги учун Интизом кодексининг 5.49-бандига асосан 10 та расмий учрашувга дисквалификация қилинди;
    • Учрашув якунлангандан сўнг мухлислар футбол майдонида ва унга ёндош ҳудудларда тартибсизликлар келтириб чиқаргани, «Нефтчи» футбол клуби масъуллари жамоат тартибини сақлаш билан боғлиқ етарлича чоралар кўрилишини таъминламагани учун «Нефтчи» футбол клубига нисбатан Интизом кодексининг 5.4-бандига асосан 3 та уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиш ва 100 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланди.

    Мавзуга доир: Видео: Ўзбекистонда мағлубияти уларнинг ёш мухлисларини йиғлатадиган футбол жамоалари ҳали ҳам бор. Яп-янги далил — фарғоналик болакай

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    21.02.2021, 18:20   Изоҳ (0)   32956
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    WhoScored «Женоа» — «Верона» учрашуви футболчиларининг рейтингини эълон қилди. Элдор Шомуродов генуяликлар сафида энг яхшилардан бири бўлди

    21.02.2021, 17:59

    Вадим Абрамов: Остон Ўрунов ўз ўйини билан «Спартак»га қайтишга лойиқлигини исботлаши мумкин

    21.02.2021, 16:57

    «Ливерпуль» сўнгги 98 йил ичидаги энг ёмон натижасини қайд этди

    21.02.2021, 15:06

    Остон Ўруновнинг «Уфа»га трансфери тафсилотлари маълум бўлди

    21.02.2021, 14:30

    UFC. Деррик Льюис Кёртис Блейдсни нокаутга учратди, Алексей Олейник 1-раунддаёқ мағлуб этилди

    21.02.2021, 11:16

    Таиланд Премьер Лигаси. Сардор Мирзаевнинг ҳет-трики «Муангтонг Юнайтед»га ғалаба келтирди

    20.02.2021, 23:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.